Latest news

19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 19:17Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  15 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3

Миржалол Қосимов: "Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим" News

Миржалол Қосимов: "Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим"

Суперлиганинг 13-туридан "Қизилқум" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мағлубият учун ўзимиз айбдормиз. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим. Бунақа кайфият билан футбол ўйнаб бўлмайди. Шунча таъкидлаганим билан сингдира олмадим. Ҳаёт давом этади, бу ҳам биз учун битта малака.

- Биринчи давра ўз якунига етди. Ҳужум ва ҳимоя кўрсатган ўйин таҳлилига қандай ёндашган бўлардингиз?

- Кўп гол урганимиз яхши. Кўп гол ўтказиб юборганимиз ёмон. ОКМК мухлислар учун ҳужумкор ўйин ташкил этишга уринмоқда. Рақиб жамоалар унумли фойдаланиб дарвозамизга тўп киритишмоқда. Қарши ҳужумда албатта.

- ОКМК таркиби ҳозирги кунга келиб ёшартирилди. Иккинчи давра олдидан трансфер сиёсатида қандай режаларингиз бор?

- Албатта, ким тайёр бўлса, ўша ўйнайди. Ёшга қараб ўйнатмаймиз. 30 ёшдан ошган ва барқарор ўйнайдиган футболчилар ҳам бор. Муҳими, ҳар ким жамоа манфаати учун ўйнаши керак. Таркибни кучайтириш режамиз бор. Юқори ўринларни мақсад қилганмиз.

- Мавсум аввалида ОКМКни медаллар учун курашишини ҳеч ким тахмин қилмаганди. Жамоа ҳозир жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди...

- Ўтган мавсумда ҳам иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди. Бунинг учун бизга охирги ўйинда муваффақиятли натижа зарур эди. "Насаф" билан ўйинда дуранг бўлиб қолди. Ўз имкониятимиздан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз. Медаллар учун курашадиган жамоа футболни эсдан чиқариб қўйиши мумкин эмас. Шунақа жиҳатлар таъсир қилади.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика