Latest news

17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  0 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4

Миржалол Қосимов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради" News

Миржалол Қосимов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳайит айомми билан барчани қутлайман. Ўйиндан кўнглим тўлмади. Футболчилар майдонга ғалабани қўлга киритиб бўлгандек тушишди. Бугун яхши ўйнай олмадик. "Сурхон" жамоаси эса бугун ҳақли ғалабани қўлга киритди. Сўнги 15 дақиқада жонландик ва ҳужум қила бошладик. Лекин ўйин сўнгида ҳужум қилишни бошлаб ғалаба қилишнинг иложи йўқ.


- Ўйин сўнгида жамоангиз ҳужумлари кўпайди. Бунинг асосий сабаби эса ёш футболчилар Абдураззоқов ва Ҳолмуродовларнинг майдонга туширилгани. Икки ёш футболчини эртароқ ўйин қўшиш варианти ёки асосий таркибда имконият бериб кўриш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Ёш футболчилар тезкор ва жисмоний томонлама ҳам анча кучли. Ҳолмуродов бугун гол ҳам урди ва тўп билан яхши муомала қила олишини исботлади.

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Жамоа билан бирга бўлсангиз барча саволларингизга жавоб топасиз. Ёш футболчилар ҳар доим ўз устида ишлаши керак. Улар асосий жамоага келди ва буёғига асосий таркибдан жой олади деган эмас. Ҳолмуродов Туркиядаги йиғин доирасида 6та учрашувда иштирок этди ва 4та гол урди, аммо Суперлига ўйинларида эса гол урмади. Азиз ҳали ўз устида кўп ишлаши керак. Меҳнат қилса яқин орада терма жамоа сафида бўлиши ҳам мумкин. 

- "Сурхон" клуби ОКМК учун ноқулай рақиб бўлиб қолди. Сизнинг фикрингиз қандай? Асадбек Каримовнинг ўйинини кўрдингиз. Каримов ўтган мавсум ҳам ОКМКга гол урганди.

- Футболда ноқулай ва омадсиз рақиб деган тушунчаларга эътибор бермайман. "Сурхон" сафида битта Асадбек Каримов ўйнамади. Майдонга чиқиб яхши футбол намойиш этиш керак ва шундагина ноқулай рақиблар қолмайди.



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика