Latest news

09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  109 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10

Мирча Луческу: “Шахтёр"ни қийин ҳолатда қандай ташлаб кетаман?” News

Мирча Луческу: “Шахтёр"ни қийин ҳолатда қандай ташлаб кетаман?”

Донецкнинг “Шахтёр” клуби иккинчи йил Киевда истиқомат қилиб, ўйинларини Львовда ўтказмоқда.


Бундай шароитда жамоани қай тариқа ушлаб туриш борасида “France Football” нашрининг саволларига бош мураббий Мирча Луческу жавоб қайтарди.


– Донецкда охирги марта қачон бўлдингиз?

– 2014 йил июнда. Австрияга йиғинга жўнаб кетишдан аввал. Ўшанда стадионда матбуот анжумани ўтказгандим. Вазиятни тушунтириб, кетишим ҳақида гапларни рад қилгандим. Эртаси куни тонгда автобусда Запорожьега йўл олдик ва ўша ерда самолётга ўтирдик. Донецкда аэропорт ишламаётганди. Ўша кундан бери жамоа у ерда бўлмади. Шу билан бирга ўзим истиқомат қилган уй учун ижара пули тўлишда давом этяпман.

– “Донбасс Арена”даги стадиондаги охирги ўйинни эслайсизми?

– Май бошида Мариупол шаҳри жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионат тугашига 2 тур қолганда чемпионга айландик. Бироқ чемпионатнинг сўнгги ўйинини Черкассда ўтказишга мажбур бўлиб, байрамни мухлислар билан бирга нишонлай олмадик. Ўша чемпионликдан бошқача таассуротлар қолган. Европадаги энг яхши стадионлардан бири ва ишқибозлар – бугун бизга етишмаётган жиҳатлар.

– Стадион ҳамон Донецк вилояти аҳолисига ижтимоий ёрдам кўрсатиш жойи сифатида хизмат қиляптими?

– Ҳа, ҳозирча шундай. У ерда 400-500 киши ишлаяпти. Иш кўп: стадион, боғ, майса устида ишлаш зарур. Бир йил олдин қўшни кимё заводидаги портлашдан стадион шикастланди. Лекин тезда барчасини тартибга келтиришди. Арена бугуноқ ўйинни қабул қила олади. Машғулот марказининг кичик қисми шикастланган, лекин майдонлар ҳамон яхши ҳолатда турибди.

– Янги шароитда қандай истиқомат қиляпсизлар?

– Вазиятдан чиқиш керак эди, баъзи нарсаларни тезлик билан ҳал қилдик. Аввалги чемпионат бошлангунга қадар Киевда яшаб, Львовда ўйнашга қарор қилдик. Яна Харьковда ўйнаш варианти ҳам бор эди, у Донецкка яқинроқ, бироқ УЕФА Чемпионлар лигаси учун фақат Киев ва Львовдаги стадионга лицензия берди. Киев жамоаси билан рақобатчи эканлигимиз боис Львовни танладик. Кўп ўйинчилар уйларда яшашади, баъзилари эса меҳмонхонани афзал кўришган. Мен ҳам отелда истиқомат қиламан. Яна мураббийлар штаби ва маъмуриятдан ҳам бир неча киши меҳмонхонада яшайди. Бошқалар эса Донецк ва Львов орасида қатнашади. Ҳаммаси шаҳарларга ажралиб қолган, лекин клуб яшашда давом этмоқда.

– Бу ҳолатга кўникдингизми?

– Ҳа. Киев – ажойиб шаҳар, унда ўзимизни ажойиб ва қулай ҳис қиламиз. Иш муҳитини ва жамоадаги бирликни сақлаб қолишмуҳим эди. Барчаси кутилмаганда юзага келди. Биз ишлашнинг бошқа суръатига ўтдик, бироқ режага амал қилиш ва ғалабани йўлни сақлаб керак эди. Бу мавсумда “Динамо”ни суперкубокда мағлубиятга учратдик ва Чемпионлар лигасида кетма-кет 6-марта гуруҳ босқичида ўйнаяпмиз.

– Иш муҳитини сақлаш. Бу нимани билдиради?

– Машғулот учун яхши шароитни ҳосил қилиш. Донецкда бизда Киршадаги марказда қулай шароит яратилганди. У ерда Евро-2012да Франция терма жамоаси истиқомат қилганди. Албатта, шундай базани Киевда топиш қийин, лекин шаҳар марказидан 20 километр узоқда яхши жойни топдик. Ўрмон олдида эски спорт базаси бор экан. Олимпия тайёрланиш марказида олдин енгил атлетикачилар 1980-йилларда машқ қилишган, бироқ кейин деярли фойдаланилмаган. Донецкдан майса бўйича мутахассисларни олиб келдик. Албатта, майдоннинг иситиш тизими йўқ ва ёриткичлари яхши эмас. Бир неча ой янги жойга кўникдик ва ўзимизни қулай бўлмагандек ҳис қилдик. Ўша ерда бир қаватли уй қурдик. Кийиниш хонаси, душ, массаж хонаси, назарий машғулотлар учун хоналар жойлашган. Маъмуриятнинг эски биносида тренажёр ҳам мавжуд. Меҳмонхонадан у ергача 20 дақиқа йўл босамиз. Йигитлар эътироз билдиришмаяпти. Ҳаёт давом этмоқда, биз машқ қиляпмиз, ўйнаяпмиз ва ютяпмиз.

– Президент Ринат Ахметов клуб билан аввалгидек машғулми?

– У камроқ пайдо бўлмоқда: чунки ўз ишлари ва сиёсат билан банд. Ўйинларимизга келмаяпти, ҳатто Чемпионлар лигасида ҳам. Лекин “Донбасс Арена”да ўйнашни бошлашимиз билан стадионга қайтади. Йигитлар билан охирги марта бир йил олдин учрашганди. Бу ерга туғилган кунимда, 29 июль куни келганди. Лекин телефон орқали кўп суҳбатлашамиз ва клубни жуда қадрлайди. Шу сабабли футболчи ва ходимлар ҳақида қайғуради. Бюджет аввалгидек қолиши учун ҳаракат қилади. Шартнома бажарилиб, иш ўринлари қисқартирилмаслигига уринмоқда. Яна у ижтимоий ёрдам учун фонд ташкил қилган.

– Сизлар Киевда “Динамо” билан душман саналасиз. Бу борада муаммо туғилмаяптими?

– Ҳеч қандай. Бу ерда бизни ҳурмат қилишади, футболчилар айлангани чиқишади. Бирор марта бизга нисбатан бундай кайфиятни кўрмадим. Бошқа жойда бундай бўлишини тасаввур қилиш қийин. Тасаввур қилинг, “Ювентус”ни Миланга жойлаштирасиз ва клуб автобуси ҳар доим меҳмонхона олдида туради. Ҳамиша ҳақоратлар ва кўнгилсизликлар юзага келган бўларди. Бу ерда эса бу каби вазият содир бўлмайди.

– Львов ҳақида нима дейсиз?

– У ерда деярли барча уй ўйинларини ўтказяпмиз. Львовда бизни яхши қабул қилишди. Чемпионлар лигасида стадион тўлиб, бизни ажойиб қўллаб-қувватлашаётган бўлса, чемпионат ўйинларида деярли бўш трибуналар қаршисида ўйнаяпмиз. Бу мавсумда тобора камроқ мухлис келмоқда – 2-3 мингдан кўп эмас. Нимадан норози бўламан? Биз Донецкдан 1200 километр узоқдамиз. Львовда одамларда бошқача менталитет. Донецкдаги ишқибозларимиз эса бу ер узоқлик қилади. Афсуски, рақибларимиз билан бир хил шароитда эмасмиз.

– Чемпионлар лигаси борасида ҳам шундай дейиш мумкинми?

– Ўтган мавсум “Бавария”ни Львовда қабул қилганимизда уларга жуда қийин бўлди. Ўйин давомида биттагина вазиятни юзага келтиришди. Бундеслигада улар 6:0, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишарди. Донецкда стадионга 50 минг ишқибоз келарди ва немислар дуранг билан қайтишарди деб ўйламайман. 35 йилдан буён мураббийман ва ўша оқшом улар биздан қўрқишаётганини кўрдим. Жавоб баҳсида эса пенальти ва четлатиш олдик. Натижада йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик.

– Яқинда 70га тўлдингиз. “Шахтёр”дан кетиш истаги туғилмаяптими?

– Кетишга ҳаққим йўқ эди – бошқаларга қандай ўрнак кўрсатган бўлардим? Бу клубдаги 12-мавсумим. Турли мусобақаларда 21 бор зафар қучдик. Барчасидан кейин клубни қийин аҳволда ташлаб кетишим керакми? Хорижлик бошқа мураббийлар кетишди. Масалан, испан Хуанде Рамос 2014 йил “Днепр”дан кетди. Унинг ўрнида ҳар қандай мутахассис шундай қилган бўларди. Бироқ мен эмас! Июнда шартномам тугаганди. Бошқа клублардан таклифлар тушди. Лекин мен янги келишувга имзо чекдим. Буни клубни қўллаш ва ҳеч ким енгилмаслиги учун амалга оширдим. Донецкга қайтмагунимизча клубда ишлашда давом этаман.

– Дарио Срна қийин ҳолатда ёрдам бердими?

– Донецкда у ўзига уй сотиб олди ва фаолиятини тугатгач, клубда ишлашга қарор қилган. Ҳа, у ишга муносабати билан ёрдам берди.

– Жамоани ҳозирги ҳолатда ушлаб туриш қандай насиб этди?

– Муҳими, биз футбол ғоя ва услубимизга содиқ қолдик. Академиядан ёшларни кўпроқ жалб қилишни бошладик. Охирги лаҳзаларгача сояда қолган бразилияликлар ўзларини кўрсатишди. Фред, Тайсон ва Алекс Тейшейрани назарда тутяпман. Тейшейра ҳозир жамоанинг етакчисига айланди – марказий ҳужумда у рақибларни алдаб, югуриб, кўплаб голлар урмоқда.

– Чемпионлар лигасидан кейин жамоани миллий чемпионат ўйинларига тайёрлаш қийин бўлаётгандир?

– Ҳа, чемпионатда доимо тўпни сақлаб, ҳужумкор футбол ўйнаймиз. Халқаро аренада бошқача ўйнаймиз: тўпсиз ўйнаб, уни олиб қўйишга ва ҳимояланишга уринамиз. Доим ҳам бунга тайёр бўлиш насиб этмайди ва хатолар оқибатида жазоланяпмиз. Шунинг учун ҳозир кўпроқ вақтимизни Чемпионлар лигаси беллашувларига тайёрланяпмиз. Ҳимоядаги ҳаракатларга эътибор қилиб, рақибларни ўрганяпмиз, интизом ва бирдамликни талаб қиляпмиз. Жорий мавсумда “Реал” ва “ПСЖ”га дуч келдик. Аввал бундай бўлмаганди. Руҳий томондан кўпроқ ишлаяпмиз. Футболчиларни улар бошқача футбол ўйнашларига ишонтира олиш даркор.

– Ушбу мусобақада қатнашиш клуб яшашда давом этаётганини билдириб қўйишда ҳам муҳим саналади.

– Албатта. “Шахтёр” номи европалик мутахассис ва ишқибозлари қулоғида қолиши лозим. Номимизни сақлаб, юқори савиядаги жамоа эканлигимизни исботлашимиз керак. Барчага қўлларимизни туширмаганимизни кўрсатамиз, гарчи бошқалардан фарқли равишда стадионимизга эга бўлмасак ҳам.

– Вазиятда олдинга силжиш борми?

– Ҳолат ижобий бўлмаган шаклда қолмоқда. Музокаралар натижа беришига умид қиламиз: одамлар сўздан ишга ўтишларига. Ҳозир ҳаммаси жойида турибди, эртанги кунга ишонч йўқ. Барқарорлик йўқ ва бу босим қилади. Лекин бир кун Донецкка, ишқибозларимиз олдига қайтамиз деб ўйлайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика