Latest news

15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  6 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6

Миодраг Радулович: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига боришига шубҳам йўқ, бу мамлакат мундиалга ҳақли" News

Миодраг Радулович: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига боришига шубҳам йўқ, бу мамлакат мундиалга ҳақли"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг навбатдаги турида Теҳронда Эрон билан куч синашди.

Дарвозаларга шу куни 4 та гол урилган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.  Бу билан вакилларимиз БАА ва Қатар билан ўйин олдидан жуда яхши имкониятга эга бўлишди. Черногориялик мутахассис Миодраг Радулович сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровга бу борада ўзининг фикрларини билдирди. 

"Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ажойиб ва барқарор ўйин кўрсатмоқда. Фақатгина Қатарга қарши ўз даражасида тўп тепмади. Айниқса Эрон билан жамоа жуда яхши ҳолатда эканлиги кўринди. Тактик ва позицон жиҳатдан чакки кўрингани йўқ. Кўплаб вазиятлар яратишди. Икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша вазиятда улар мундиал остонасида турган эди. 

Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродовни жамоанинг ҳақиқий етакчилари дея оламан. Ўткир Юсупов эса қалқон. Ўзбекистон БАА ва Қатарга қарши икки ўйинда керакли натижани қўлга киритиши ва мундиалга йўлланма олишига шубҳам йўқ, чунки ўзбек футболи бунга лойиқ. У ерда футболни яхши тушунадиган мухлислар, раҳбарлар бор. Мен эса Ўзбекистонда ишлаганман ва бу мамлакат футболини доим қадрлайман. Қолаверса, кўплаб дўстларим бор. Катта муваффақиятни интиқлик билан кутаман",- дейди Радулович.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика