Latest news

12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  2 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16

Милитао: "Ман Сити" дарвозасига ғалаба тўпини қандай киритишимни тасаввур қиляпман" News

Милитао: "Ман Сити" дарвозасига ғалаба тўпини қандай киритишимни тасаввур қиляпман"

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдер Милитао ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида ўтказиладиган "Манчестер Сити"га қарши жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди (биринчи ўйин – 1:2).

– "Ман Сити"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайсиз. Бу ҳақда нима дея оласиз?

– Бу жуда ҳаяжонли. Мен учун такрорланмас лаҳзалар. Рамос майдонда бўлмайди, шунинг учун майдонда бор кучимни сарфлашим керак.

– "Шаҳарликлар"нинг энг хавфли ўйинчиси ким деб ҳисоблайсиз?

– Уларнинг барчаси яхши... Габриэль Жезусни алоҳида таъкидлаган бўлардим.

– Сиз "қироллик клуби" либосида анча ўйнадингиз, аммо ҳамон "Реал" учун гол урмагансиз. Клубдаги биринчи голингизни қандай тасаввур қиласиз?

– Манчестерда гол ураман деб тасавур қиламан. Ғалаба тўпини бошим билан киритмоқчиман. Имконсиз ишнинг ўзи йўқ, шунинг учун илк голимни шундай тасаввур қиляпман. 

– Учрашув олдидан "Реал" мухлисларига нима демоқчисиз?

– Мадридистлар, сардоримиз "Сити"га қарши ўйнамайди, аммо мен майдонда бўламан. Яхши ўйин ўтказаман, менга ишонинг. Биз ғалаба қозонамиз!, – деди бразилиялик ҳимоячи.

Маълумот учун, "Реал" ва "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув 7 августдан 8 августга ўтар кечаси 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика