"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди
15 oct 23:37
News


"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди
"Милан" титул ҳомийси Emirates билан ҳамкорликни давом эттиришини эълон қилди. Томонлар 2007 йилда бошланган шериклик муносабатларини узайтиришга келишиб олдилар.
"Emirates кўп йиллар давомида "Милан"нинг ривожланишида етакчи роль ўйнаб, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам қиймат яратишга қодир стратегик ҳамкор сифатида фаолият кўрсатмоқда. Бу алоқа икки машҳур брендга бир-бирини мустаҳкамлаш, халқаро нуфузни ошириш ва инновациялар, мукаммаллик ҳамда глобал қарашлар байроғи остида мухлислар ва маданиятларни бирлаштирувчи кўприкка айланиш имконини берди," - дея таъкидланади Италия клуби расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
Calciomercato нашрининг маълумотларига кўра янги шартнома "Милан"га кейинги беш йил ичида тахминан 100 миллион евро даромад келтириши кутилмоқда.
Similar news

Comments