Latest news

13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  0 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  1 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  9 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  12 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0

"Милан" ўриндиғидаги Пиолининг эгизагини кўрганмисиз? Бу Стефанонинг ёрдамчиси ва яқин дўсти. News

"Милан" ўриндиғидаги Пиолининг эгизагини кўрганмисиз? Бу Стефанонинг ёрдамчиси ва яқин дўсти.

Стефано Пиоли ва Жакомо Мурелли дўстлигига қирқ йилдан ошди.

Ишонасизми, уларнинг ҳатто сочи ҳам деряли бир хил пайтда тўкилиб кетган. 14 ноябрь куни Миланеллодан нохуш хабар тарқалди: Стефано Пиоли коронавирус юқтириб олди ва катта эҳтимол билан якшанба кунги "Наполи"га қарши беллашувни ўтказиб юборади. Энди вақтинча жамоани Даниэле Бонера бошқариб туради. Бунга эса бош мураббийнинг ўнг қўли Жакомо Мурелли ҳам коронавирусга чалингани сабаб бўлди. Мурелли — ташқи кўринишидан Стефанога жуда ўхшаб кетадиган ва кийиниш услубини ҳам кўчирадиган мутахассис.

Хўш, Пиолининг "эгизаги" ҳақида нималарни билиш зарур?

Мурелли ва Пиоли танишганига қирқ йилдан ошди: уларнинг ҳар иккиси йўлини "Парма" ёшлар жамоасидан бошлаган

Уларнинг ҳар иккиси Эмилия-Романья провинциясидаги, регионнинг энг катта шаҳри Пармадан 20 дақиқалик ҳудудда жойлашган аҳолиси ҳеч қачон 6,5 мингдан ошмаган Сан-Секондо-Парменсе коммунасида дунёга келган. 1979 йил "Парма" ёшлар жамоасида танишиб қолишади ва дўстлашишади.

"Стефано билан дўстлигимиз футбол майдонидан ташқарида ҳам давом этади. Биз узоқ йиллардан буён оилавий яқин алоқадамиз. Бир-биримизни жуда яхши биламиз ва жонажон регионимизнинг асосий жамоасида бошлаганмиз", — дейди Мурелли.

Бу каби воқеаларда кўп учрагани сингари, маълум вақт ўтиб, икки дўстнинг йўли айрилди. 1984 йил Пиоли "Ювентус"га йўл олади ва захира футболчиси сифатида Италия чемпионатида ва Чемпионлар Кубогида зафар қучади. Мурелли эса анчайин камтар "Авеллино"га ўтади ва А Серияда жон сақлаш учун курашади.

Футболчилик даврида "Авеллино"да Муреллини "анти-Марадона" деб аташарди: ўша пайтларда "Наполи" ва "Авеллино" ўртасидаги беллашувлар сал кам ўртоқлик ўйинидек ўтарди (ҳар икки клуб А Серияда Кампания региони вакили сифатида ҳаракат қиларди), "Наполи"нинг аргентиналик даҳосини эса доимо Муреллига "ишониб топширишарди". Тўрт мавсум давомида Диего "Авеллино"га бор йўғи битта гол урган.

Марадонага қарши тўқнашув Жакомо фаолиятининг юқори палласи сифатида қайд этилади: 1989 йил у "Авеллино" билан Б Серияга равона бўлади ва қайтиб элитада майдонга тушмайди. Мурелли фаолиятида шунингдек машҳур "Болонья" ҳам бўлган, лекин ушбу жамоа билан у С1 Серияда тер тўккан.

Пиоли ва Мурелли 2004 йил қайта бирлашди ва ортиқ айрилмади

37 ёшда Мурелли ҳаваскор жамоа "Судзара"га йўл олади ва фаолиятининг сўнгги даврини ўтказади. Айнан ўша ерда у ўйновчи мураббийга айланади. Имкониятлари чекланган жамоада маълум ютуқларга эришгач, 2003 йил "Модена"да Альберто Малезани мураббийлар штабига қўшилади. Ўшанда жамоа В Серияда ҳаракат қиларди.

Орадан бир йил ўтиб, Малезани истеъфога чиқаришади ва унинг ўрнига 39 ёшли Пиолини таклиф қилишади. Стефано ўшанда бош мураббий сифатида илк қадамларини ташлаётганди. Пиоли янги лавозимга тайинлангач Муреллини ўзининг асосий ёрдамчиси этиб танлади. Ушбу вазифани Жакомо мана 16 йилдан буён бажариб келади — Мурелли Пиолига "Парма", "Гроссето", "Пьяченца", "Сассуоло", "Кьево", "Палермо", "Болонья", "Лацио", "Интер", "Фиорентина" ва энди "Милан"да ёрдамлашмоқда.

Пиоли ва Муреллининг ажойиб бир одатлари бор: улар ишга доим бир хил кийиниб келишади!

"Палермо"да шундай эди


 

"Интер"да шундай эди


"Фиорентина"да шундай эди


"Милан"да ҳам шундай

Қизиқ, ким кимдан кўчирар экан-а?!

Яна бир қизиқ факт, ҳар икки қахрамон деярли бир пайтда, "Фиорентина"даги даврда сочлари тўкилиб кетган. Мана буни ҳақиқий дўстлик деса бўлади!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика