Latest news

19:30"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  2 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  3 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   4 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  8 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0

Милан Митрович: "Сўғдиёна"нинг натижалари ва ўйини Улуғбек Бақоевнинг қандай мураббийлигини айтиб турибди" News

Милан Митрович: "Сўғдиёна"нинг натижалари ва ўйини Улуғбек Бақоевнинг қандай мураббийлигини айтиб турибди"

Бугун сайтимизда Суперлига 10-турнинг лауреатлари эълон қилинди.

"Сўғдиёна" "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашида меҳмонлар посбони Милан Митровичнинг хизмати катта бўлди, дея оламиз. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, Милан Митрович 10-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Биз эса бу борада сербиялик дарвозабоннинг фикрлари билан қизиқдик.

- Учрашувдан олдин "Пахтакор"нинг имкониятлари юқори баҳоланди. Чунки "Сўғдиёна" сўнгги йилларда Тошкентдан очкосиз қайтаётганди. Жамоа буни қандай қилиб уддасидан чиқа олди?

- "Пахтакор"га қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Уйдами ёки сафардами бунинг аҳамияти йўқ. Рақиб доим кучлилигича қолади. Терма жамоа ўйинлари сабаб юзага келган танаффус фойдали бўлди, дейишим мумкин. Агарда танаффус бўлмаганида билмадим, қандай натижа қайд этиларди. Асосий мақсадимиз ютқазмаслик эди. "Пахтакор" билан оддий эмас, марказий ўйин бўлди. Мағлубиятдан бошқа ҳар қандай натижа қониқтирарди. Шу орқали биз кучли учликдаги ўрнимизни сақлаб қолардик. 

- Сайтимиз орқали турнинг энг яхши дарвозабони, деб эътироф этилдингиз. Агар кузатган бўлсангиз бу турда яна қайси дарвозабонларнинг ҳаракатлари маъқул келди?

- Ҳа, буни кўрдим. Бундай эътирофдан ҳар қандай футболчи хурсанд бўлади ва борини бериб ўйнайди. Мен жамоадошларим сингари максимал даражада кучимни сарфладим. Ўзбекистонда яхши дарвозабонлар бор. Буни олдин ҳам айтганман. Лекин ҳозирда бирор дарвозабонни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Чунки ҳар бир кипер ўзига хос ҳусусиятга ва услубга эга, ўзининг устун томонлари бўлади. 

- Драган Черан ва Эрен Дердийокнинг майдонга тушмагани "Сўғдиёна"нинг ишини енгиллаштирдими?

- Албатта қайсидир маънода бироз осонроқ бўлди. Лекин яна қайтараман "Пахтакор" таркибида энг яхши ўйинчиси ёки тўпурари тушмаган тақдирда ҳам ҳурматга лойиқ жамоа бўлиб қолаверади. 

- Улуғбек Бақоевни матбуот анжуманларида кўп гапирмаслигига, иши билан барчасини исботлашига гувоҳ бўламиз. Ушбу мураббий жамоанинг ичида қандай? Принципиал ўйинлардан олдин қандай сўзларни топиб гапиради?

- Ўйин давомида белгиланган ҳудудда ўз кўрсатмаларини бериб туради. Мураббий сўзларни беҳуда сарфлашни истамайди. Улуғбек Бақоевнинг ҳаракатлари ва жамоанинг натижалари унинг қандай мураббий эканлигини кўрсатиб турибди. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика