Latest news

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  4 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди” News

Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”

Жиззах жамоаси бу йил кутилганидан паст натижа кўрсатмоқда.

"Сўғдиёна" жамоасининг сербиялик дарвозабони Милан Митрович "Бунёдкор"га қарши баҳс олдидан Суперлигадаги ҳолат, жамоанинг сўнгги ўйинлари ва шахсий ҳолати ҳақида фикр билдирди. 

— Турнир жадвалида пастки поғоналарда турганимиз, албатта, ёқимсиз ҳолат. Лекин агар биринчи турдан то бугунги кунгача бўлган ўйинларимизни таҳлил қилсак, биз ҳар бир баҳсда ҳаракат қилдик, ҳужумлар яратдик ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ташкил этдик. Менимча, жамоа кўп ўйинларда мағлубият ва йўқотилган очколарга лойиқ эмас эди. Лекин футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса ҳам режадагидек кетмайди. Энг муҳими, ишончни йўқотмасдан машғулотда қаттиқ меҳнат қилиш ва натижа, албатта, келади.

— Чемпионатда икки, Кубокда эса бир ўйинда иштирок этдим. Биласизлар, жароҳат туфайли икки ойлик танаффус қилишимга тўғри келди. Энди эса  ҳаммаси яхши ва жамоага ёрдам бериш учун тайёрман. Ҳар йили чемпионат бошқача бўлади. Агар 2018 ва 2025 йилларни солиштирсак, катта фарқ бор — бугунги кунда кучсиз жамоа деган тушунча деярли йўқ. Ҳар қандай жамоа исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Бу эса мусобақани янада қизиқ ва курашларга бой қилади.

— Ҳа, кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозондик ва шу руҳда давом этамиз. Кейинги учрашувга тайёргарлик ҳар доимгидек олиб бориляпти — тактик, жисмоний ва руҳий жиҳатдан пухта иш олиб боряпмиз. Ҳар биримиз майдонда бор кучимизни беришга тайёрмиз. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика