Latest news

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   238 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

"Металлург" устози Луисма Эрнандес: "Энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз" News

"Металлург" устози Луисма Эрнандес: "Энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз"

Испаниялик бош мураббий Луисма Эрнандес қўл остидаги "Металлург" Туркия йиғинини давом эттирмоқда.

Бугун сайтимиз ходимлари Бекобод клуби машғулотларидан репортаж тайёрлашди ҳамда жамоа устозига саволлар билан юзланишди.  

- Туркиядаги йиғин ҳақида қисқача фикрларингиз...

- Авваламбор, Антальяда эканлигимдан хурсандман. Яхши меҳмонхона, ажойиб стадион ва тренажёр зали – ҳаммаси яхши ташкиллаштирилган. Бу сафарни ташкиллаштириб берган "Металлург" раҳбариятига алоҳида раҳмат! 

- "Металлург" қишки йиғинни нима учун айнан Антальяда ўтказмоқда? 

- Биринчи навбатда, сабаб сифатида Туркиянинг иқлимини келтириб ўтиш мумкин. Шунингдек, бу ерда максимал шароитлар яратилган. Булар мавсумолди йиғинда катта ёрдам беради. Қўшимчасига спарринг-рақиблар билан ўйин ўтказиш учун яхши имконият бор.

- Дейлик, агар Тошкентда худди мана шундай шароит мавжуд бўлса, жамоа йиғинни ўзимизда ўтказиши мумкинми? Клубларимизни Антальяга жалб қилаётган асосий нарса нима?

- Албатта, агар 4-5 та яхши шароитга эга майдонлар бўлса, Тошкентда тайёргарлик кўриб, рақибларни ҳам ўша ерга таклиф қилардик. Бу ҳолатда об-ҳаво ҳам инобатга олинган. Чунки ўтган йили қишда жуда ҳам совуқ бўлган. Шунинг учун жамоалар Антальяга ошиқишади. Ўйинчилар учун аввало майдон сифати муҳим.  

- Раҳбарият жамоа олдига қандай мақсадни қўйган ва "Металлург" юқори ўринлар учун кураша оладими?

- Биз ҳозир яхши жамоа қуришни мақсад қилганмиз. Чемпионатда энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Айни пайтда сизни нима хавотирга солмоқда?  Футболчиларга ўз ғояларингизни етказишда муаммоларга дуч келмаяпсизми? 

- Умуман олганда, мен футболчилардан мамнунман. Тўғри, озгина тушунмовчиликлар бўлиб туради. Бу янги ишланмаларни жорий қилаётганда юз беради, лекин биз машғулот олдидан йиғилиш қилиб, йигитларга видеоролик ва тақдимотлар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Кейин эса барини бевосита майдонда синовдан ўтказамиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика