Latest news

01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 23:43"Реал Овьедо" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  46 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  13 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

"Металлург" клуби ходими Бекободда чўкаётган болани қутқариб қолди News

"Металлург" клуби ходими Бекободда чўкаётган болани қутқариб қолди

Қаҳрамонликнинг катта кичиги бўлмайди.

Ҳар куни атрофимиз ўнлаб, юзлаб савобли ишлар юз беради, уларни кўрамиз, кузатамиз, эшитамиз. Кимнингдир оғирини енгил, мушкулини осон қилган, ҳожатини чиқарган инсонларни олқишлаймиз, уларга таҳсин айтамиз...

“Металлург” ФК ходими Даниэль Коршунов ҳар куни эрталаб ва кечқурун клуб қароргоҳи ёнидан ўтувчи канал бўйлаб сайр қилишга одатланган. Уни яқин атрофда яшайдиганларнинг барчаси яхши таниб қолишган. Кеча ҳам одатга кўра сайрга отланди. Бу гал “прогулька”га ҳамкасбини ҳам чорлади. Сув ёқалаб кетишаётганида бирдан кимнингдир каналда бир кўриниб, бир кўринмай чўкаётганлигига кўзлари тушишди. Даниэл ўйлаб ўтирмасдан ўзини каналга отди. Сув ўзани тақсимланадиган ҳудудмасми, шитоби тез, ўпқон кишини домига тортади. Даниэл чўкаётган болага бир зумда етиб борди ва уни қирғоқ томон судради. Канал чети сув қолдиқлари боис сирпанчиқ ҳолатга келиб қолган. Қўрқувга ботган болакай эса янада оғирлашиб кетган. Уни амаллаб қирғоққа узатди. Аммо ўзи ҳолдан тойди. Шунда ёрдамга етиб келганлар Даниэлга қўл узатишди. Қутқариш “операцияси” муваффақиятли якунланди...

Бекободга иш юзасидан Зафар шаҳридан келган отахон фарзандини қутқарган йигитларга миннатдорчилик учун сўз топа олмай, кўзларида ёш ҳалқаланади. Даниэлни тинимсиз дуо қилади...

Ўз навбатида бир инсон умрини сақлаб қолган жамоамиз йигитларига биз ҳам ташаккур айтамиз. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин, йигитлар!", - деб ёзади "Металлург" клуби матбуот хизмати.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика