Latest news

11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  3 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  4 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  4 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  4 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  34 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1

"Металлург": Асосий таркиб Тошкентда, ўринбосарлар эса Бекободда йиғин ўтказади News

"Металлург": Асосий таркиб Тошкентда, ўринбосарлар эса Бекободда йиғин ўтказади

Мамлакат миллий чемпионатининг янги мавсумига илк тайёргарлик жараёнини Бекободнинг “Металлург” жамоаси Тошкентда бошлайдиган бўлди.

Футболчилар ва мураббийлар штаби 11 январь санасида пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Машғулотлар табиий қопламали майдонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўз навбатида йиғин давомида бир қатор кўрик назорат учрашувларини ўтказиш борасида спарринг рақиблар билан музокаралар ҳам олиб борилаяпти.

Ўтган мавсум кашфиёти бўлган “Металлург” U 21 жамоасининг йиғини эса 21 январь санасига мўлжалланган. Бу йил ёшлар таркиби кескин ёшартирилиши кутилмоқда. Асосий эътибор 2003-2004 йилларда туғилган йигитларга қаратилади. Машғулотлар эса Бекобод шаҳридаги “Металлург” стадиони ва футбол академиясининг сунъий қопламали майдонларида олиб борилади.

Ёшлар жамоамиздан ташқари асосий таркибда ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Клуб билан шартнома муддати тугаган айрим футболчиларга рухсат берилади. Ўз навбатида барча чизиқларни кучайтириш мақсадида янги ўйинчиларни жамоага таклиф этиш борасида ҳам селекция ишлари олиб борилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика