Latest news

00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  52 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  251 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6

"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда News

"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида болалар ва ўсмир ёшдаги ўғил-қизлар ҳамда имконияти чекланган ёшлар ўртасида "MadCup" номли халқаро футбол турнири старт олди.

Тўртинчи маротаба ўтказилаётган мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан ташриф буюрган 200 дан ортиқ жамоа иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг "Металлург" клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари 12 ва 19 ёш тоифаларида ғолиблик учун курашади.

Жумладан, бекободликларнинг U-12 жамоаси "G" гуруҳида Испаниянинг "Евро cоккер", "Депортиво Юнион", "Алкобендас" ҳамда "Соккер Шаркс" клублари билан беллашади.

19 ёшлилар эса "C" гуруҳида Колумбиянинг "Атлетико Насьональ", Германиянинг "Веен Висбаден", Испаниянинг "Инспайр соккер" ҳамда "Реал Сосьедад Алкала" жамоалари билан тўқнаш келади.

Турнирнинг биринчи куни ҳар иккала ёш тоифасидаги жамоалар ғалабага эришди. Кичик ёш тоифасидагилар маҳаллий “Eurosoccer Akademy” жамоасини 5:3 ҳисобида доғда қолдирди.

U-19 жамоаси эса “Инспайр” жамоасига қарши муросасиз баҳс олиб боришди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика