Latest news

21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  1 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5

Месси Пеленинг рекордини янгилаган ўйиндаги бутсалар аукционга қўйилади. Тушган пуллар эса хайрияга сарфланади News

Месси Пеленинг рекордини янгилаган ўйиндаги бутсалар аукционга қўйилади. Тушган пуллар эса хайрияга сарфланади

“Барселона” форварди Лионель Месси “Вальядолид”га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиб, каталонияликлар сафидаги 644-голини урганди.

Месси битта клуб сафидаги голлар сони бўйича Пеленинг “Сантос”да ўрнатган рекордини янгилашга эришган.

Леонинг ўша учрашувда фойдаланган бутсалар хайрия аукционига қўйилади. Бутсаларнинг модели Nemeziz бўлиб, уларга футболчининг дастхати қўйилган. Шунингдек, бутсага Мессининг рафиқаси Антонелланинг исми ва уч фарзандининг туғилган саналари тушурилган. 

Дастлаб, аргентиналик “Адидас” билан ҳамкорликда ушбу бутсаларини Каталония миллий санъат музейига совға қилди. Музей раҳбарияти эса Месси ва экипировкани ишлаб чиқарувчи компания билан келишган ҳолда уларни Барселонадаги болалар шифохонасига ёрдам бериш мақсадида хайрия аукционига қўйишга қарор қилди.

“Барселона”даги 644-голимни уришга муваффақ бўлганимдан жуда хурсанд бўлдим, аммо энг муҳими, соғлиғи учун курашаётган болакайларга ёрдам бериш имконияти.

Умид қиламанки, апрелдаги аукцион инсонларнинг ушбу муаммога эътибор қаратишига ёрдам беради. Мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасидан миннатдорман. Болаларга ёрдам бериш мен учун жуда муҳим”, дейди Месси.

Аукцион онлайн форматда ўтади ва 19-30 апрелга қадар давом этади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика