Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Месси болаликдаги орзусига эришди News

Месси болаликдаги орзусига эришди

Лионель Месси ўз фаолиятида илк бор Копа Америка мусобақасида ғолиб чиқди.

Бу мусобақадаги ғолиблик финалда кимсан Бразилия мағлуб этилгани билан ҳам аҳамиятга моликдир. Турнир Бразилияда ташкил этилди ва финалдан олдин майдон эгаларининг имконияти кўпроқ эди. Лекин Аргентина терма жамоаси ҳам юрт, ҳам Месси учун ўйнаб ўта қийин баҳсда ғалаба қозонди. 

Мессининг ёшликдаги орзуси мамлакат бош жамоаси билан катта мусобақада зафар қучиш эди. Ва ниҳоят 2021 йилнинг ёзида у орзусига эришди. Бунгача Аргентина ёшлар термаси билан U-20 жаҳон чемпионатида, олимпия терма жамоаси билан Олимпиадада олтин медалларни қўлга киритган Месси эндиликда асосий жамоа билан ҳам кубокни боши узра баланд кўтарди. 

Лионель Мессининг фаолиятидаги энг катта ютуқлари:

- Олтита "Олтин тўп"

- 4та Чемпионлар лигаси

- 10та Испания чемпионлиги

- 35та "Барса" билан турли даражадаги совринлар

P.S. Албатта, бутун дунё футболида миллий терма жамоа билан зафар қучишдан катта мукофот йўқ.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика