Latest news

07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  1 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124

"Мен МЮ сардориман — журналистларга кўришлар сони ёқади". Харри Магуайр яна "қовун туширди" — энди терма жамоада News

"Мен МЮ сардориман — журналистларга кўришлар сони ёқади". Харри Магуайр яна "қовун туширди" — энди терма жамоада

Англия терма жамоаси Германияга қарши қизиқарли ўйин ўтказди.

Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда 0:2 ҳисобида ютқазишаётганди — аммо, 13 дақиқадан сўнг 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Аммо, ғалаба қозонишнинг барибир уддасидан чиқилмади. Инглизлар 3 очко жамғаришди ва мусобақада бирор марта ғалаба қозонишмади.


Германия билан ўйиннинг бош қаҳрамонлари (анти) дарвозабон Ник Поуп ва ҳимоячи Харри Магуайр. МЮ сардори рақибнинг икки голида  тўғридан-тўғри иштирок этди.



Магуайр иккинчи тайм бошида ўз жарима майдончаси атрофида ноаниқ пасни амалга оширди — тўпни ёш Жамал Мусиала эгаллаб олди. У эса жарима майдончасигача бор ва тўпни англияликни оёқлари орасидан ўтказди — рақиб эса уни куч ишлатиб тўхтатиб қолди. Гюндоган пенальтидан ҳисобни очди, The Guardian Харрини зинада тиқилиб қолган шкафга ўхшатди.


Аммо, бу билан барчаси тугагани йўқ. Харри 65-дақиқада рақиб жарима майдончаси ичида тўпни олиб қўйди, аммо тезкорлик билан йўқотди ҳам — немислар тезда тўпни Кай Хаверцга оширишди, у эса ҳисобни янада оширди.




Англиялик яна шокда.


Харри хейтларга эътибор бермасликка ҳаракат қилади


Магуайр доим танқидлар остида. Харрини сўнгги бир неча мавсумдан бери танқид қилишади — МЮ у учун "Лестер"га жуда катта пул тўлаган (80 млн евро). Англиялик Тен Хаг қўл остида умуман захирага михланиб қолди. "Инсон сифатида доимо турли хил вариантларни кўриб чиқасан. Мураббий сифатида эса аниқ қарорлар қабул қилишинг керак", — деди вазият ҳақида Эрик.


МЮ таркибида сардорсиз АПЛда кетмакет учта ғалаба қайд этди — энди Харрининг ҳар бир асосий таркибда майдонга тушиши воқеликдек қаралмоқда. "Харри ҳар куни машғулотларга юз фоиз ўзини беради. У бунга асосий таркибда тушиш ёки тушмаслигидан қатъий назар жиддий эътибор қаратади", — деб қўллаб-қувватлади уни жамоадоши Брэндон Уильямс. — Бизни ташқи дунё қизиқтирмайди, аҳамияти бор ягона нарса — ушбу клубнинг ичидаги фикрлар. Агар сен яхши машғулот қилсанг, унда сенинг асосийда тушмаслигингни айтадиган твиттердаги бир кичкина аҳмоқ ким бўлибди? Ким у? Мен бу нарсани умуман тушунмайман".


Терма жамоа мураббийи Гарет Саутгейт ҳам тўлиқ Харри томонида: "Мавқеим қандай бўлишидан қатъий назар — у билан таваккал қилишга тайёрман. Ўзингизнинг фикрингизда доимо туришингиз керак, у биз учун муҳим. Харри — юқоридаги якка курашлардаги энг яхши ҳимоячимиз".



Магуайрнинг ўзи эса хейтларга умуман эътибор бермайди:


"Формам ҳақида нима дейишларини билмайман. Бундай нарсаларни ўқимайман. Англия терма жамоасида учта яхши ўйин ва ёзда яхши мавсум олди тайёргарлигини ўтказдим. Ўзимни эса жуда яхши ҳис қилдим.


Мураббий мени захирага ўтказишга қарор қилди ва жамоа шундан бери ғалаба қозонмоқда. Машғулотларда астойдил ишлаяпман ва имкониятим келишини кутяпман. Бу жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилишим мумкин бўлган барчаси. Бошқа одамлар гапираётган нарсаларга парво қилмайман. Агар мен ҳақимда қандайдир мақола ёзишса, бу шов-шувли хабар бўлади, сабаби мен "Юнайтед" сардориман — уларга кўришлар сони ва шунга ўхшаган нарсалар ёқади.


Аммо, мен жароҳат сабаб икки ойни ўтказиб юборганим ва битта ўйин ўтказганимдан сўнг терма жамоа сафида Евро-2020га йўл олдим".



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика