Latest news

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  25 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  19

Мбаппе тўланмаган маош масаласида ПСЖ билан судгача келишиб олишни истамади News

Мбаппе тўланмаган маош масаласида ПСЖ билан судгача келишиб олишни истамади

Футболчи барча масалани судда ҳал қилади.

"Реал" клуби футболчиси Килиан Мбаппе собиқ жамоаси ПСЖ тўлаши керак бўлган 55 млн евро пул масаласини судгача, ўзаро келишган ҳолда ҳал қилиш таклифини рад этди.

Гап шундаки, бугун Франция Профессионал футбол лигасининг юридик масалалар бўйича кенгаши ПСЖ ва Килиан Мбаппенинг ҳуқуқшунослари иштирокида йиғилиш ўтказди. Кенгаш томонларни судгача келишиб олишга чақирди. Бу таклиф фақат ПСЖ томонини қониқтирди. Килиан Мбаппенинг вакиллари эса ПСЖ билан бу масала бўйича ҳамкорлик қилишни рад этишди. Энди барчаси судда ҳал бўлади.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе ПСЖдан клубда ўтказган охирги уч ойи учун маош ва бонусларни (умумий миқдор 55 млн евро) талаб қилмоқда. Ҳужумчи бу масала бўйича Франция Профессионал футбол лигаси ва УЕФАга шикоят қилганди. Ушбу ҳолат бўйича ПСЖ клубига трансфер тақиқи тушиши мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика