Latest news

11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  3 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  5 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  4 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  4 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  34 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1

Мате Ватсадзе: "АГМКни тарк этишимнинг сабаби йўқ. "Насаф"га қойил қолдим. Учинчи ўрин барчани қониқтирди" News

Мате Ватсадзе: "АГМКни тарк этишимнинг сабаби йўқ. "Насаф"га қойил қолдим. Учинчи ўрин барчани қониқтирди"

АГМК қишки трансферлар ойнаси вақтида грузиялик футболчи Мате Ватсадзе билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилди.

Дебют мавсумидаёқ жамоа билан Суперлигада бронза медалларига эга чиқди, ўз голлари билан олмалиқликларнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Чемпионатда Ватсадзе 21та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урган ҳужумчи қишда жамоасини ўзгартириш арафасида турибди. Аввалроқ сайтимизда унинг "Қизилқум" билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар чиққан эди. Биз эса футболчининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

- Мате, 2020 йилги мавсум легионер сифатида сизда қандай таассурот қолдирди? 

- Ўтган мавсум барчамиз учун оғир кечди. Ўйлайманки, худо хоҳласа тез орада пандемия буткул ортга чекинади. Йил бошида олдимизга совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилганди. Футболчилар, мураббийлар штаби биргаликда вазифани ажойиб тарзда бажардик дея оламан. "Насаф"га эса қойил қолмасдан илож йўқ, улар иккинчи даврада бизга қараганда муҳим бўлган очколарн жамғаришди. Шунинг учун учинчи ўринни ёмон натижа ҳисобламайман. Клуб раҳбарлари ҳам қониқиш ҳосил қилишди. Жамоа билан ажойиб мавсум ўтказганимдан хурсандман.

- АГМКда сизга манзур келган ва келмаган беш жиҳатни айта оласизми?

- Албатта, биринчи галда жамоага келган илк кунимдаёқ мухлислар ва футболчилар илиқ қарши олишди. Жамоадошларим мослашишимда катта ёрдам беришди, учинчиси биз мавсумни совриндорлар қаторида тугатдик. Тўртинчи жиҳат клубдаги барча проффессионал эканлиги ва ўз ишига астойдил ёндашиши, бешинчи ижобий томони эса мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидир. Ҳатто қийин кунларимизда ҳам бизга далда бўлиб туришганини унутмайман. 

- Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлдинглар, ундан аввал эса чемпионат доирасида ҳам шундай натижа қайд этилганди. Биринчи даврада эса аксинча рақиб майдонида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланганди. "Пахтакор" ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасими?

- Ҳа, "Пахтакор" айни пайтда Ўзбекистонда барчадан кучли. Бежиз улар кетма-кет иккинчи йил кубок ва чемпионатда ғолиб чиқишмади. Деярли ҳамма ўйинда ғалаба қозонишди.  

- Шундай экан нима сабабдан жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- Ҳеч қандай сабаби йўқ. Шундай бўлиб қолди.

- Жорий йилги мавсумни "Қизилқум"да бошлашингиз қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Балки бўлиши мумкин. Лекин ҳали ҳеч ким билан шартнома имзоламадим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика