Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

"Машариповнинг қилган иши тўғри бўлмади, Ҳожиматга ОЧЛда омад тилайман, иккинчи ўрин АГМК учун тасодиф ҳисобланмайди". Дилшод Жўраев билан интервью News

"Машариповнинг қилган иши тўғри бўлмади, Ҳожиматга ОЧЛда омад тилайман, иккинчи ўрин АГМК учун тасодиф ҳисобланмайди". Дилшод Жўраев билан интервью

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси биринчи даврани юқори даражада ўтказди.

Биринчи давра мобайнида мағлубият нималигини билмаган олмалиқликлар барча учрашувларда охирги дақиқаларгача кураш олиб борди, айрим баҳсларда жамоа ўйин томонлама мақтана олмаган бўлсада муҳими натижа ва олтинга қиммат очколар қўлга киритди. Яқинда жамоанинг тажрибали футболчиси ҳимоя ва таянч ярим ҳимоясида бирдек тўп тепа оладиган Дилшод Жўраевни суҳбатга чорладик. 

- АГМК жамоаси жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсатмоқда. Натижалар ҳам ажойиб. Жамоа ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Чунки, ўтган мавсумдан бери жамоа юқори ўринлар сари меҳнат қилиб келмоқда, курашмоқда. Жамоанинг биринчи даврадаги ютуқларида қайси омилларни сабаб сифатида кўрсата оласиз?

- Биринчи давра биз учун омадли ўтди деб ўйлайман. Ушбу ютуқлар замирида АГМК жамоаси аъзоларининг тинимсиз меҳнати ётибди. Негаки, карантин вақтида уйда ва клуб базасида икки маҳалдан машғулотларни давом эттирдик. Ўз устимизда ишлашдан тўхтаб қолмадик. Муҳими шу вақтгача барчамиз ягона мақсад остида аҳил оила бўлиб шаклландик. Мана шу омилла ҳисобига муҳим учрашувларга яхши спорт формада етиб келдик. Меҳнатларимиз ўз самарасини бераётганидан хурсандман. 

- Мухлислар орасида АГМКнинг иккинчи ўринда юришини тасодиф деб ўйлаётганлар етарлича топилади. Боиси аввалги йилларда асосан "Локомотив", "Бунёдкор" каби жамоалар кучли учликни банд этиб келаётганди...

- Ҳамманинг ўз фикри ва футболга бўлган қараши бор. Лекин, мен ундай фикрда эмасман. Раҳбарият томонидан қаратилаётган кучли эътибор, мураббийлар штаби ва таркибимиздаги кучли футболчилар совринли ўринларни эгаллашга ҳақлидирлар. Мавсумни совриндорлар қаторида якунлаш учун фақат ўз устимизда тинимсиз ишлашимиз ва меҳнат қилишдан тўхтамаслигимиз зарур. 

- Жорий мавсум бошида қўшилган янги футболчилар ҳам жамоани кучайтирдими? Санжар Турсунов, Мате Ватсадез, Баҳром Абдураҳимов ва бошқалар. Ўтган мавсумга қараганда бу йил жамоада лидер футболчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Ўтган мавсумда етакчиликни қўлига оладиган футболчилар камлик қилганди... 

- Албатта фикрингизга қўшиламан. Янги келган футболчилар жамоани кучайтиришга эришди. Алоҳида бирор футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Хурсанд қиладиган жиҳати жамоадаги барча футболчилар ўз даражаларида ўйнамоқда. 

- Ҳожимат Эркиновнинг ўрни иккинчи даврада қай даражада билинади?

- Ҳожимат "Пахтакор"га қайтди. Унга ОЧЛда омад тилаб қоламан. Иқтидорли футболчи, тезлиги ва дриблинги ҳам зўр. Агар ўсишдан тўхтаб қолмаса Европа жамоаларида ўйнаб кета олади. Шунингдек терма жамоамизга ҳам фойда келтиради. 

- АГМК аксарият ўйинларда кичик ҳисобларда ғалаба қозонди. Бу АГМКнинг натижани чиройли ўйиндан устун қўяётганини англатадими?

- Суперлигадаги жамоаларнинг ҳар бири чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишни истайди. Кичик ҳисобларда ғалаба қозонаётганимиз бу тактика билан боғлиқ, ҳар бир жамоанинг услуби ва тактикаси турлича бўлади. Масалан, Жаҳон футболида "Бавария" ёки "Барселона" жамоалари ҳам кичик ҳисобда ютади ва ўзи учун муҳим натижани қўлга киритади. Бунга оддий қараш керак. 

- Биринчи давранинг ёки йилнинг энг муҳим учрашуви сифатида қаралган "Пахтакор" билан ўйиндан олдин омма АГМКнинг имкониятларини паст баҳолаганлар, турли мем, ҳазиллар қилишди. Ҳусусан Жалолиддин Машарипов ҳам ўзининг инстаграм саҳифасида шунга ўхшаш пост қўйди. Лекин, АГМК шу куни Черанга ҳам, Машариповга ҳам деярли имконият бермади. Футболчи сифатида сиз қандай муносабат билдирасиз?

- "Пахтакор" билан қизиқарли, шиддат ва курашларга бой ўйин бўлди. Бу каби тўқнашувлар кўп бўлиши футболимизга фойда келтиради. Машариповга келадиган бўлсак, қандай пост қўйди ёки нима қилганини кўрганим йўқ. Бетоблигим боис ўйинни телевизордан томоша қилдим. 1-2 кун ўтгач бу ҳақида эшитдим. Менимча бу нотўғри деб ўйлайман. Тўйдан олдин ноғора чалмаслик керак. Очиғини айтганда олифтагарчилик қилиш керак эмас.

- Биринчи давранинг охирги тўртта тури марказлашган ҳолатда давом эттирилди. Сўнги икки турда АГМК жиддий қаршиликка учради ва ўйин тугашига сониялар қолганда мағлубиятдан қутулиб қолди. Бунга чарчоқ аломатлари сабабми ёки футболчилар рақибга тўғри муносабатда бўлмадими?

- "Навбаҳор" ҳурматга сазовор, яхши шаклланган жамоа. Уларнинг таркибида бир нечта асосий таркиб футболчилари касаллангани сабаб иштирок эта олмади. Бу эса бизга устунлик бериши тайин эди. Шунга қарамасдан улар муносиб курашишди. Биз эса ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. "Бухоро" билан ўйинда чарчоқ аломатлари бўлди дея олмайман. Бу жамоага ҳам ҳурматимиз чексиз. "Бухоро" шу куни ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Биринчи бўлимда 1:0 ҳисобида ютаётгандик. Қатор голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Футбол шунақа сен урмасанг сенга уришади. Ўзимизни хатоимиз сабаб дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Охирги дақиқаларда омадимиз келди гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Иккинчи даврада бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилиб мавсумни юқори даражада якунлашни истаймиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика