Latest news

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  6 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  4 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  6 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  69 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  31 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  110 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  699 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди" News

Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:1) Бразилия терма жамоаси аъзоси Марсель сайтимизга интервью берди.

"Аргентинага қарши жуда қийин ўйин ўтказдик. Рақиб жуда кучли жамоа эди. Ўзига хос классико гувоҳига айландик. Энг муҳими, Ўзбекистонни жаҳон чемпиони сифатида тарк этяпмиз.

"Олтин бутса"ни қўлга киритиш мен учун жуда катта бахт. Бу менинг энг катта орзуларимдан бири эди ва амалга ошди. Ундан ҳам юқориси, албатта, чемпион бўлиш эди. Икки карра бахтлиман.

Бразилия терма жамоасининг ҳар авлоди кучли ва ўзига хос бўлган. Биз бу минтақада икки ой яшадик: бир ой тайёргарлик ва бир ой мундиал. Шу тариқа, барчаси ажойиб якун топди", деди Марсель.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.

Марсель эса 10 та гол билан жаҳон чемпионати тўпурарига айланди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика