Latest news

21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  0 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" (матнли трансляция)  30 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2

Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз" News

Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз"

"Бухоро" бир йиллик танаффусдан сўнг жорий мавсумда Суперлигада иштирок этади.

Улуғбек Бакаев бошқарган жамоалар одатда доим юқори ўринлар учун курашиб келган. "Бухоро" ҳам бу мавсумда катта марраларни забт этишга ҳозирлик олиб бормоқда. Анталияда давом этаётган машғулотлар, назорат учрашувлари бу борада тайёргарликни янада маромига етказиши турган гап. Жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Марко Колакович бу борада фикрларини билдирди. 


"Тайёргарлик жуда аъло даражада олиб борилмоқда. Қувонарлиси бу ерда машғулотлар учун ҳамма шароит яратилган. Тикланиш учун ҳам қулай. Бундан ташқари сифатли жамоалар билан назорат учрашувлари ўтказмоқдамиз. Шу ўринда клуб раҳбариятига яратиб берилган шароит ва ишонч учун раҳмат айтаман. 

Янги келган футболчилар тезда мослашиб кетишди, чунки улар Бакаевнинг талабларини жуда яхши билишади. Аксарияти аввал унинг қўл остида тўп тепган. Бакаев бошқарган жамоаларда кайфият ва ички муҳит юқори чўққида бўлган. Бу нарса мослашишда ёрдам беради. 

Мақсадимиз кўпроқ очко жамғариш ва юқори ўринларни эгаллаш. Афсуски, ўз майдонимизда ўйнамаймиз. Бухоро шаҳри, халқи ўз уйида рақибларни қабул қилишни истайди. Тўғрисини айтганда қуръа оддий келгани йўқ. ОКМКнинг кучли томонларини биламиз, Суперлиганинг етакчи жамоаларидан бири. Лекин бу бизни икки ҳисса куч билан ўйнашга ундайди",- дейди Колакович.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика