Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари
28 oct 20:28
News
Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари
Championat.asia сайти талқинига кўра, 26-турнинг энг яхши дарвозабони – Жавоҳир Илёсов (ОКМК)
ОКМК ушбу тур марказий тўқнашувда "Насаф" билан рўбарў келиб, муроса кўчасини танлади (1:1). Мазкур натижада ва қаршиликларнинг қоқилишида олмалиқликлар дарвозабони Жавоҳир Илёсовнинг ҳиссаси беқиёс. 31 ёшли посбон учрашув мобайнида 4 та сэйв кўрсатди, шулардан 2 таси бирга-бир ҳолатда бартараф қилинган зарбалар эди. Championat.asia сайти ходимлари муҳокамадан сўнг марказий учрашувда ўзининг ижобий хислатларини намоён этган Илёсовни турнинг энг яхши дарвозабонлигига лойиқ кўрди.

Championat.asia сайти талқинида 26-турнинг энг яхши мураббийи – Акмал Рустамов ("Қизилқум")
"Қизилқум" якунланган турда ўз уйида Вадим Абрамов қўл остидаги "Динамо"ни меҳмон қилиб, 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Учрашув шу ҳисобда якун топишида мураббийнинг учрашув учун ишлаб чиққан режаси иш берганидан далолатдир. Баҳс давомида мураббий рақибни тўлиқ ўрганиб чиққани билинди. Шу тариқа, ўз уйида кутилмаган ва чиройли ғалабани тантана қилган "Қизилқум" устози Акмал Рустамов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 26-турнинг энг яхши футболчиси – Беҳруз Каримов ("Сурхон")
"Сурхон" ушбу тур Термизда "Андижон"ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Мазкур беллашувда 18 ёшли футболчи Беҳруз Каримов дубль қайд этди. Айниқса, унинг олис масофадан урган биринчи голи тармоқларни ларзага келтирди. Ўнг қанотда жуда фаол ҳаракат қилган ва ўз қанотидан уюштирилган ҳужумларга чек қўйган ҳимоячи Championat.asia ижодий гуруҳи томонидан тур футболчиси дея эътироф этилди.

Championat.asia сайти талқинида 26-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ислом Кенжабоев ("Қизилқум")
Юқорида таъкидланганидек, "Қизилқум" бу тур Самарқанднинг "Динамо" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ ўта олис масофадан жарима зарбаси белгиланди. Навоийликлар вингери ўша нуқтадан дарвозани нишонга олди ва супер гол муаллифига айланди. Ҳеч бир шубҳасиз айнан ушбу гол муаллифи Кенжабоев тур голи муаллифи сифатида эътроф қилинди.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments