Latest news

08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  5 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  0 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  7 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  60

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари News

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони – Павел Павлюченко ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу тур ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилди ва дуранг ўйнади. Учрашув давомида Павлюченко дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва бир неча бор жамоаси жонига ора кирди. Айниқса, биринчи таймдаги сейвлари ёдда қоларли бўлди. Шу тариқа Павлюченко турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи – Самвел Бабаян ("Навбаҳор")

Самвел Бабаян қўл остидаги "Навбаҳор" бу тур Тошкентга сафар уюштириб "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. "Пахтакор"га сафарда мағлуб бўлмаган Самвел Бабаян шогирдлари бу мавсум Суперлигада ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Шундай қилиб, "Пахтакор" билан жанговар дуранг қайд этган "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

"Андижон" бу тур сафарда "Қизилқум"га қарши ўйнади ва 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Четлатишлар туфайли камчиликда қолган "бургутлар" шу куни жуда қийин дурангга эришишди. Меҳмонлар ҳужумчиси Рустам Туримуродов 44 ва 78-дақиқаларда тўп киритиб, жамоасининг мағлубиятга учрамаслигига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Рустам Турдимуродов 11-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

Рустам Турдимуродовнинг 44-дақиқада урган голи жуда ҳам чиройли чиқди ва championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика