Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  10 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида етакчилар ютқазди, Тожикистонда Суперкубок ғолиби аниқланди News

Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида етакчилар ютқазди, Тожикистонда Суперкубок ғолиби аниқланди

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Одил Абдумажидов, Беҳруз Асқаров, Хуршид Мухторов, Шаҳбоз Умаров (барчаси – «Турон»)

Қозоғистон чемпионатида 10-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Қайрат» – «Ўқжетпес» – 1:2

«Ордабаси» – «Улитау» – 0:1

«Астана» – «Женис» – 4:2

«Жетису» – «Ақтобе» – 2:1

«Қизилжар» – «Елимай» – 1:1

«Атирау» – «Қайсар» – 1:2

«Туран» – «Тобил» – 1:2.

Ушбу турда мағлубиятга учраганига қарамай, турнир жадвалида «Ақтобе» биринчи ўринда бормоқда. «Астана» бир очко ортда қолган ҳолда энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тўпурарлар рўйхатида «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев 7 та гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

11-тур ўйинлари 30–31 май кунлари ўтказилади:

30 май

«Женис» – «Ордабаси»

«Атирау» – «Тобил»

«Елимай» – «Астана»

«Ақтобе» – «Қайрат»

31 май

«Улитау» – «Туран»

«Ўқжетпес» – «Қизилжар»

«Қайсар» – «Жетису».

ТОЖИКИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

25 май куни Тожикистон Суперкубоги-2025 учун Душанбенинг «Истиқлол» ва Турсунзоданинг «Регар-ТадАЗ» жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг якунланди. Қўшимча вақтда томошабинлар гол кўришмади. Пенальтилар сериясида эса «Истиқлол» футболчилари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.


«Истиқлол» – «Регар-ТадАЗ» – 1:1. Пенальтилар серияси – 5:4

Голлар: Шерзод Махамадиев, 11 – пенальтидан (0:1). Жошуа Акпуже, 83 (1:1).

Пенальтилар серияси: Ахтам Назаров – 1:0. Нозим Бобожонов – 1:1. Масрур Гафуров – 2:1. Жаҳонгир Эргашев – 2:2. Шахром Сулаймонов – 3:2. Шерзод Махамадиев – 3:3. Амирбек Журабоев – 4:3.  Асилбек Темиров – 4:4. Содиқжон Қурбонов – 5:4. Далер Имомназаров – 5:4 (хато).

«Истиқлол» (Душанбе): Никола Стошич, Табрез Исломов (Ахтам Назаров, 66), Лоуренс Анвон Николас (Масрур Гафуров, 46), Содиқжон Қурбонов, Жошуа Акпуже, Ромиш Жалилов, Амирбек Журабоев, Муҳаммаджон Раҳимов, Алишер Жалилов, Рустам Соиров (Шахром Сулаймонов, 71), Реза Дехкани (Муҳаммад Назриев, 81).

«Регар-ТадАЗ» (Турсунзода): Мануэль Пани, Бахтиёр Қаландаров (Нозим Бобожонов, 62), Осуман Қосим, Асилбек Темиров, Далер Имомназаров, Фаридун Давлатов (Абдулло Шарипов, 70), Саидмухтор Азимов (Давид Атсам), Жозеф Феумба, Шерзод Маҳамадиев, Квадво Фримпонг, Самандар Қодиров (Жаҳонгир Эргашев, 56).

Огоҳлантиришлар: Лоуренс Анвон Николас, Жошуа Акпуже, Дилшод Восиев («Истиклол»), Саидмухтор Азимов, Мануэль Пани, Шерзод Махамадиев («Регар-ТадАЗ»).

Четлатиш: Квадво Фримпонг («Регар-ТадАЗ»), 45+3.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистонлик футболчилар

Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзокҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшМУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикаси чемпионатида 11-тур учрашувлари ортда қолди. Турнир жадвалида мағлуб бўлганига қарамай, «Алай» етакчилик қилмоқда. «Мурас Юнайтед» эса дуранг ўйнаб, пешдақамликка кўтарилиб олиш имконини бой берди.

Тўпурарлар жадвалида «ЎшМУ Алдиер» ҳужумчиси Ромарио Ричард 7 та гол билан етакчилик қилмоқда.

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида ушбу ҳафта фақат битта ўйин – 3-турнинг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди. Унда «Аркадағ» сафарда «Алтин Асир» дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. «Аркадағ» турнир жадвалида ҳам етакчилик қилмоқда. Чемпионатда 12-тур ўйинлари 30–31 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика