Latest news

10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  0 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  6 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  3 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  8 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Марио Гомес: "Германия билан Евро-2016га боришни истайман" News

Марио Гомес: "Германия билан Евро-2016га боришни истайман"

Ёзда “Фиорентина”дан “Бешиктош”га кўчиб ўтган германиялик ҳужумчи Марио Гомес УЕФАнинг расмий сайтига берган интервьюсида фаолиятидаги муҳим голлар, кумири ва мавсумдаги режалари хусусида гапириб берди.


- Болаликда кумирингиз ким бўлган?

- Ромарио. У фантастик ҳужумчи бўлган. У голларни қалаштириб ташларди. Шунчаки ажойиб ўйинчи.

- Сиз билан ишлаган энг яхши мураббий номини айтинг.

- Фақат бир исмни айтиш адолатдан бўлмаса керак. Уларнинг ҳар бири менга нималарнидир ўргатган. Профессионал тарафдан уларнинг барчаси мени яхшироқ қилган. Агар фақат бир фамилияни келтириш керак бўлса, Юпп Хайнкесни айтган бўлардим. Унинг қўл остида “Бавария” билан мавсумдаги барча мусобақаларда ғолиб чиққандик.

- Футбол тарихида энг яхши уч нафар футболчиларни айта оласизми?

- Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Роналдо.

- Истамбул қандай ва ушбу мавсумда олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?

- Истамбулда ҳаёт яхши. Шу билан бирга мураккаб. У жуда кўп машина, одамлар ва уйларга эга бўлган катта шаҳар. Босфордаги кўриниш шунчаки сеҳрлаб қўяди. Эҳтимол, бу жаҳондаги энг яхши табиат кўринишларидан бири. Одамлар жуда меҳмондўст ва футболга жуда қизиқишади. Мавсумдаги мақсадлардан бири Туркия чемпионатида ғалаба қозониш. Олтин медалларни қўлга киритиш осон бўлмайди, лекин эришса бўладиган вазифа. Бизда яхши жамоа бор. Европа Лигаси эса жамоа ва ишқибозларнинг яна бир мақсадидир. Шахсий мақсадим эса Германия терма жамоаси билан Франциядаги Евро-2016да иштирок этиш.

- Фаолиятингизда қайси лаҳзалар билан кўпроқ фахрланасиз?

- Улар жуда кўп! Эришилган барча совринлар ва ғалабалар, Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйиним билан фахрланаман.

- Қайси голингизни энг яхши деб ҳисоблайсиз?

-Фикримча, энг яхши голлар жамоа учун муҳим голлардир. Бундеслигада дебют баҳсимдаёқ тўп киритганман. Қувончдан деярли йиғлаб юборганимни эслайман. Германия терма жамоасида дебют ўйинда ҳам голим муҳим бўлган. Бу 2007 йил Швейцария билан учрашувда рўй берганди. Чемпионлар лигасида урилган голлар ҳам жуда муҳим бўлган.

- Ёқтирган қўшиғингиз қайси?

- Реппер Тупак ижросидаги “Changes” қўшиғи.

- Айни пайтда жаҳоннинг энг кучли футболчиси ким?

- Бу мен учун жуда қийин савол. “Барселона” тарафдориман ва Лионель Мессини танлайман. Лекин Криштиану Роналду ҳам жуда яхши ўйинчи.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика