Latest news

16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  4 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  0 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

"Нефтчи" билан кечган "жанг", келишилган ўйинлар". "Турон"ни Суперлигага олиб чиққан Ислом Исмоилов билан интервью News

"Нефтчи" билан кечган "жанг", келишилган ўйинлар". "Турон"ни Суперлигага олиб чиққан Ислом Исмоилов билан интервью

Ташкил топганига кўп бўлмаган Яйпаннинг "Турон" жамоаси жорий мавсумда ўзига хос бир кичик тарих ярата олди.

Йил давомида ажойиб ўйинлари билан маҳаллий ишқибозларнинг меҳрини қозониб улгурган жамоа аъзолари Про лигадаги дебют мавсумдаёқ Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Бунда мураббийлар штабидан тортиб клубда меҳнат қилаётган ҳар бир ходимнинг ҳиссаси катта бўлди. Биз эса 28 ёшида "Турон"ни Суперлига сари етаклаган, ёш ва иқтидорли мураббий Ислом Исмоиловга бир қатор саволлар билан юзланиб батафсил суҳбатлашдик.

- Аввало "Турон" жамоасини Про лига ғолиблиги ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклаймиз. Мазкур жамоани ўтган мавсумнинг иккинчи яримида қабул қилиб олганингизда қисқа фурсат ичида бундай ютуқларга эришаман деб ўйлаганмидингиз?

- Табриклар учун раҳмат. Бу йил жуда катта ҳажмдаги ишни бажардик. Жамоа ўзининг тарихини ярата олди. Бунинг учун биз билан елкама-елка туриб меҳнат қилган барчага миннатдорчилигимни билдираман. Жамоа бошқарувини қўлга олганимда Про лига Бда иштирок этарди. Мураббий сифатида доим олдимга юқори мақсадларни қўйганман. Қаерда ишлашимдан қатъий назар энг олий ўринлар учун курашишни вазифа қилиб қўяман. Жамоанинг имконияти етадими йўқми буни асосий омил сифатида қабул қилмаганман. Меҳнат орқали мақсадимга эришишни ўйлаганман, холос. "Турон"ни бир кун келиб Суперлигага олиб чиқишга ишонардим. Буни раҳбарлар билан гаплашганимда ҳам айтганман. Худога шукур мақсадимизга эришдик. Машаққатли муваффақиятларимизда кўплаб инсонларнинг меҳнати ётибди. "Turon Eco sement", "Eurogips" - булар бош ҳомийларимиз. У ерда минглаб ходимлар фаолият олиб боради. Эришган ютуқларимизда уларнинг ҳам улкан ҳиссаси бор деб ўйлайман. 

- Ёш мураббий сифатида босимга тайёрмидингиз? 

- Тўғриси ёш мураббий сифатида ўзимга турли босимлар бўлди, танқид тошлари отилди. Айримлар эплай олмайди, қўлидан келмайди, жойни бўшатиб қўй деган гапларга ҳам дуч келдим. Шу кунгача бу гаплар бўлган ва давом этади. Худо ҳар доим юзимизни ёруғ, қўлимизни баланд қилсин. Ҳозирга қадар барча танқидларга меҳнатим билан жавоб бериб келмоқдаман. Суперлигада ҳам бир қатор ёш мураббийлар фаолият олиб боряпти. Лекин улар мендан тажрибалироқ. Ёш жиҳатдан ҳам орамиздаги тафовут катта. Менинг ёшимда кимлардир футбол ўйнамоқда. Мураббий бўлиб юрган инсонлар билишади бу соҳада ишлаш осон эмас. Қийин ва мураккаб. Мураббийлик йўлидан кетгандан кейин ёшнинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман. Каттамисан ёки кичкина мухлислар сендан натижа талаб қилишади. Ҳар қандай босим ва танқидларга тайёр туриш лозим. 

- Про лига баҳсларидан кейинги матбуот анжуманларида футболчилар қўрқиб ҳаракат қилаётганини, сиз истаётган ўйин услубига мослаша олмаётганини кўп бор таъкидладингиз. Мавсум охиридаги ўйинларни кўрсак бу борадаги муаммолар ўз ечимини топганини кўришимиз мумкин...

- Биласизми битта жамоани шакллантириш, ўйин услубини йўлга қўйин учун камида 3-4 йил вақт керак бўлади. Йил давомида мураббийлар штаби билан биргаликда ўзимизнинг ўйин услубимизни яратиш борасида иш олиб бордик. Бизда бирор жамоанинг ўйинидан андоза олиш ёки Европа жамоалари қандай ўйнаса шундай ўйнаш керак деган ният бўлмаган. Сўнгги паллаларда қисман бу нарсага эришишни бошладик. Албатта бу ҳали бошланиши. Олдинда қийин ва масъулиятли ишлар кутмоқда. Лекин танлаган йўлимдан қайтмайман. Услубим ҳужумкор ва пресингга асосланган. Суперлигада ҳам шу услубни қўллаймиз. Элитада қатнашсакда принципларимиздан чекинмаймиз. Тўғри ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилишимиз керак. Бунинг устида ишлаймиз. Чунки ҳужумкор футбол кўрсатганингиздан сўнг ҳимоя ҳам мустаҳкам бўлиши зарур. Боиси гол ўтказиб юбориш ҳавфи ҳар доим юқори бўлади. Тўғри, мавсум давомида айрим учрашувларда футболчилар биз истаган нарсани кўрсатишга қийналишди. Охирига келиб эса талаб қилаётган нарсаларимизни бажариб бера олишди. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Энг юқори даражага олиб чиқишни мақсад қилганмиз. Лекин ҳали ҳамон кўп футболчиларимиз мослаша олишгани йўқ. Ғояларимизни тушунтириш учун вақт зарур. Танлаган йўлимиз самара беришни бошлади. Таркибимиздаги футболчиларнинг аксарияти ҳаттоки Про лига даражасига тайёр эмас эди. Юқорида айтганларимни бирданига тезда амалга оширишимиз учун бизга қиммат футболчилар керак бўларди. Қўл остимдаги оддий маҳаллий йигитлар эса секинлик билан тактика, услубимизни тушуниб бормоқда. Хатолар бор албатта. Суперлигада ҳам мухлисларга ёқадиган шиддатли футбол кўрсатамиз. Ҳимояга ётиб олмаймиз. Майли 2-3 та гол ўтказиб юборсак ҳам ҳужумкорликни йўқотмаймиз. Мухлисларга нима ёқади албатта тажоввузкор футбол, ҳавфли вазиятлар, чиройли голлар. Бундан улар адреналин олишади.

- Шундай футболчилар бўладики улар билан ишлаш оғир, алоҳида тушунтириш керак, индивидуал ёндишиш талаб қилинади. Жамоангизда бундай футболчилар борми?

- Ҳозирда кўп нарса ўзгариб кетмоқда. Фақат футболда эмас бошқа соҳаларда ҳам ўзгаришлар катта. Инсонларнинг фикрлаши, дунёқарашида ўзгариш юз беряпти. Шу қатори футболчиларда ҳам. Кўп футболчиларнинг ҳаёли техналогияларда телефон, планшет ва ҳоказо. Тўғриси футболчиларга бирор нарсани тушунтириш азоб бўлиб кетган. Доим футбол ҳақида ўйлашмайди. Телеграм, инстаграм, фейсбук кабиларга эътибор қаратмоқда, лекин футболга келганда бор диққатини йиға олмаяпти. Шу омилла футболчиларга тушунтиришда муаммо туғдирмоқда. Ўз жамоамдан қиёс қилиб айтяпман ғояларимизни сингдириш қийин бўлди. Айрим ўйинлар бўладики уларга ипидан игнасигача тушунтирасиз. Лекин айнан ўша хатоларни учрашув давомида такрорлашади. Бу эса диққат эътиборни етишмаслигидандир. Мавсумда жамоанинг тонусини ушлаб туришга, ички муҳитга путур етмаслигига ҳаракат қилдик. Ички муҳитни ва интизомни шакллантира олмаса у мураббий ҳисобланмайди. Шукурки, футболчилар билан тил топиша олдик. Қаердадир хато қилганларни захирага ўтказдик. Камчиликларини ўзига айтдик. Футболчиларга ҳам тушунгани учун раҳма айтаман. 



- Энди суҳбатимизни бевосита йилнинг энг шиддатли ва курашларга бой ўйини ҳақида давом эттирсак. Рақиб "Нефтчи" жамоаси деярли Суперлигада эди. Учрашувдан олдин эса доимгидек турли гап-сўзлар тарқалди. "Турон" ўйинни бериб юборади деган фикрлар ҳам қулоғимизга чалинди. Дейлик олдинги йилларда ўртага катталар, раҳбарлар аралашуви каби ҳолатлар учраган. Аммо майдонда барча гаплар, шубҳалар нотўғри эканлигини жамоалар исботлашди. Бу қайсидир маънода футболимиз ўзгарганидан далолатми?

- "Нефтчи" бизга яқин Суперлигага йўлланма олишга жуда яқин эди. Лекин тақдир шундай экан, бу - футбол. Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Ўйиндан олдин турли негатив фикрлар янгради. Ўзим кўп жойда кўрдим, эшитдим. "Турон" ўйинни беради "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритади, барчаси сценерий бўийча кетмоқда, охирги ўйинда шоу қилиб беришади деган гапларга ҳам дуч келдим. Аммо биз буларнинг барчаси нотўғрилигини ғалабамиз билан исботладик. Клубимиз ҳеч қачон бундай ўйинларда иштирок этмаган. Доим келишилган ўйинларга қарши чиққанман. Фаолиятим давомида жуда кўп таклифлар бўлган. Лекин инкор қилиб келганман. Менинг бошқарувимдаги жамоа ҳеч қачон тотализатор ва келишилган ўйинларда қатнашмайди. Учрашувдан олдин шогирдларимга ҳамма танқидларга ғалаба билан нуқта қўйишимизни айтдим. Ушбу мавсумдаги Про лига тарихдаги энг кучлиси бўлди дея оламан. Саккизта жамоанинг ҳар бири ўзига яраша номдор. Ҳар бир ўйин финалдек кечди. Ҳеч ким енгилишни истамади. Футболимиз олдинга қараб ривожланмоқда. Ҳакамлик масаласида ҳам силжиш бор. "Нефтчи" билан баҳсда ҳам ҳакамларнинг ҳаракатини барча кўрди, мутахассислар кузатди. Агар хатоси бўлганида ЎФА жазолаши мумкин эди. Менимча кўпчиликда эътироз бўлмади.

- Қизиқ футболчиларни қандай руҳлантирдингиз? Ёки "Турон" футболчиларида ортиқча босим йўқ эканлиги фойда бердими? 

- Мураббийликнинг энг нозик жиҳатларидан бири футболчиларга таъсир кўрсата олиш. Агарда у ўз шогирдларига ҳар томонлама таъсир кўрсата олса кўплаб муваффақиятларга эриша олади. Футболчиларга руҳий томондан далда берадиган гапларни топиб айтишга, уларнинг елкасидаги ортиқча босимни олиб ташлашга ҳаракат қиламиз. Айниқса "Нефтчи" билан ўйин арафасида катта ишни амалга оширдик. Керак бўлса руҳшуносни жалб қилдик. Ҳақиқатдан ҳам шу куни бизда иштиёқ юқори эди. Буни йигитларнинг кўзида кўрдик. Мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни ўтказдик. Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Бўлмаса ҳисоб йирик кўриниш оларди.

- Танаффусда футболчиларга қандай кўрсатмалар бердингиз? Масалан хориж мисолида олиб қарасак мураббийлар танаффусда қийиниш хонасига кирмаслиги ёки ўзгача усуллар билан уларни иккинчи бўлимга тайёрлашади?

- Футболчиларимга рақибдан бир бош устун ўйнашаётганини айтдим. Биринчи бўлимда имкониятларимиз бўлдими демак иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар юзага келишини, ғалабага охирги дақиқага қадар ишонишларини таъкидладим. Тўғриси ичимда ютишимизга қандайдир ишонч бор эди. 



- Ўйиндан кейинги жуда ҳунук ҳолат ҳусусида сизнинг муносабатингиз...

- Ҳа ўта ҳунук ҳолат кузатилди. Деярли ҳамма жойда шу гап. Хато қилганлар ўзига яраша жазосини олди. Энди мазкур ҳолатни унутса ҳам бўлади. Футболимиз нуфузига таъсир қилмаслиги керак. "Нефтчи"га кейинги ўйинларда омад тилайман ва Суперлигага йўлланма олишига тилакдошман.  Яйпандан келган минглаб мухлисларимизга ташаккур билдириб қоламан. Ажойиб қўллаб-қувватлашлиги натижасида биз уйда ўйнагандек ҳис қилдик. Суперлигада ҳам ғалабаларимиз билан уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- Тақдирланиш маросимида ичингиздан қандай кечинмалар кечди? Бу фаолиятингиздаги энг катта ютуқми?

- Йил давомидаги барча чарчоқлар ўша лаҳзада чиқиб кетди. Сўз билан таърифлашнинг иложи йўқ. Футболда барча ғалаба учун ҳаракат қилади. Қийинчиликларга дуч келасиз, оилангиздан узоқда бўласиз, муаммолар бўлади. Ёқимли якун, ғолиблик нашидаси барини эсдан чиқаришга ёрдам беради. Ҳозирги кунга қадар бу фаолиятимдаги энг катта ютуғим. Олий мақсадим кун келиб Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш. Мураббийликни бошлаган кунимдан шу нарсани ичимга тугиб қўйганман. 

- "Турон" Суперлигада иштирок этишга тайёрми? Чунки, ўзингиз ҳам жамоа ҳар томонлама тайёр бўлиб элитага чиқади дегансиз. Суперлига барибир бошқа муносабатни талаб қилади. Молиявий жиҳатлари, футболчиларни тайёрлаш, лигада ўрнини сақлаб қолиш ва таркибни кучайтириш масалалари бор...

- Клуб раҳбарлари бу борада тайёргарликни бошлаб юборишган. Суперлигада иштирок этиш учун зарур барча ишларни амалга оширишмоқда. Мутасаддиларимиз Суперлигада ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда беришди. Тўғри молиявий ҳолат борасида Суперлигадаги юқори олтилик балки барча жамоалар билан тенглаша олмасмиз. Биласизлар "Турон" ҳусусий клуб молиявий имкониятларимиз юқори эмас. Суперлигада ҳам юқори ўринларга курашиш учун тиним билмасдан меҳнат қиламиз. Таркибни кучайтирамиз. Юқори савиядаги футболчиларни жалб қила олмаймиз. Бунга молиявий ҳолатимиз йўл қўймайди. Ёш келажаги порлоқ футболчилар билан сафимизни тўлдириб оламиз. Шу орқали жамоанинг барқарорлигини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Биз таркибни ўзгартирмаймиз. Йигитларга ҳам айтиб ўтганман агар Суперлигага йўлланма оладиган бўлсак бир давра барча футболчиларга имконият бераман. Шунинг учун ҳозирги таркибдаги футболчиларни кетказмасликка эътибор берамиз. "Турон" доим адолат йўлидан кетади.  

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика