Latest news

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  1 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  17 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди” News

Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”

Иккинчи давра олдидан клуб матбуот хизмати Максим Шацкихдан интервю олди.

 Максим Александрович, ёзги йиғин якунига етди. Ундан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, тўлди. Трансфер ойнаси ёпилди ва биз ўзимизга керакли барча футболчиларни қабул қилиб олдик. Чизиқлар бўйича барча кўзлаган ўйинчиларимизни олдик. Ҳамма янги футболчиларимиз жам бўлган ҳолатдаги машғулотимизни олиб бордик. Иккинчи давранинг илк туридаги ўйин учун яхши тайёргарлик кўряпмиз. 

- Селекция масаласида таркибга бир нечта ўйинчилар таклиф этилди. Сиз кўзлаган барча футболчиларни жамоада кўряпсизми?

- Селекциядан кўнглим тўлди. Режалаштирилган барча ўйинчиларни қўлга киритдик. Яъни, кимни кўзлаган бўлсак, ўша футболчиларни олдик. Улар турли хил даражадаги жисмоний ҳолатларга эга. Шунинг учун биринчи учрашувданоқ барча ўйинчиларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга футболчиларимиз янада шаклланиб боради. Мухлисларимиз тўлиқ таркибни албатта кўришади.

- 3 август куни “Андижон” “Бобур арена”да “Қўқон-1912”ни қабул қилади ва ишқибозлар жамоанинг ғалабасини жуда хоҳлашяпти...

- Ишқибозлардан бизни тинмай қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолардим. Ҳар бир ўйинда бизни янада фаол олқишлаб туришса бундан фақат хурсанд бўламиз. Ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан уларни хурсанд қилишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, ҳар бир учрашувдан кейин стадионда мухлисларимиз сони янада кўпайиб боради. Оғир вақтларда ҳам, хурсандчилик пайтларда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришлари жуда муҳим. Тушуниб турибмизки, биз ўйинларимиз ва яхши натижаларимиз билан уларни хурсанд қилишимиз керак. Ҳар бир учрашувда стадионимиз ишқибозлар билан тўлиб туришини жуда ҳам хоҳлардим. Қолаверса, керакли натижаларни қўлга киритишимиз учун сабрли бўлишларини ҳам сўраган бўлардим. Футбол шундай ўйинки, ютишинг ҳам, ютқазишинг ҳам мумкин. Энг асосийси, бизни кучли ишқибозларимиз бор. Ҳар доим айтганман, “Андижон” фан-клуби Ўзбекистондаги энг кучлиси. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

- Шунингдек, жамоани бир қатор ўйинчилар тарк этди. Масалан, Ускокович, Турдимуродов...Умуман, кетганлар клуб учун йўқотишми?

- Қайсидир маънода биз учун ҳар бир футболчининг кетиши йўқотиш. Лука Ускоковични бизга нисбатан қилган иши ёқимсиз ҳолат. Мен у билан бир неча бор гаплашдим. Биз футболчи билан дўстона хайрлашдик. У даволаниш жараёнини ўтказди. Ўша давр мобайнида унда қандайдир ўзгаришлар бўлдими, билмадим. Тўғрисини айтганда, мен у ҳақида унутиб юбордим. Рустам ҳақида гап кетганда, мен доим у томон бўлдим. Охирги пайтларда футболчида ўйин амалиёти кам эди. Шу сабабли биз уни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубда тўп суришини маъқул кўрдик. Чунки футболчи ўйин амалиётисиз тез ривожлана олмайди.  

- 15 август куни Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси учун қуръа ташланади. “Андижон” учун гуруҳ босқичида қандай рақибларни кутяпсиз?

- Деярли ҳеч нарсани кутмаяпман. Мен ўзимни фаолиятим мобайнида ҳеч қачон қуръа натижаларини кутмаганман. Европа Чемпионлар лигасида ҳам қуръага эътибор қаратмаганман. Мен фактлар билан иш қиламан. Кимга тушишимиздан қатъий назар барибир ўша жамоалар билан ўйнаймиз. 

- Сиз футболчи сифатида Криштиану Роналдуга қарши ўйнаганингизни биламиз. Мураббий сифатида ҳам яна бир бор унга қарши тўқнаш келишни хоҳлармидингиз?

- Ростини айтсам, менга барибир-у, лекин “Ал Насср”ни биз билан бир гуруҳга тушишини хоҳламайман (кулади). Ўйлайманки, рўйхатдаги жамоалар ичида “Ал-Наср” энг кучлиги ва топ клублардан бири. Яна қайтараман, ким тушса тушсин, барибир қайсидир жамоалар билан ўйнаймиз-да.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика