Latest news

09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  0 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  2 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  4 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5

Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз" News

Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Андижон" - "Шўртан" (4:3) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйлайманки, бугунги ўйин мухлисларга ёқди. Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз. Қизиқ учрашув гувоҳи бўлдик, еттита гол кўрдик, пенальти белгиланди, хавфли вазиятлар ҳам кўп бўлди. Битта ўйин учун буларнинг бари етарли деб ўйлайман. Лекин бундай учрашувларни ўтказиш мураббий учун осон эмас. Доим диққат бўласан, сочингга оқ тушади. Мухлислар эса маза қилади. Лекин барибир футболда энг муҳими - ишқибозларнинг хурсанд ҳолда уйга қайтиши.

- Усмонали Исмоналиев охирги ўйинларда олдинги чизиқда ҳаракат қиляпти. У ўзини қандай ҳис қиляпти?

- Ўйиндан олдин унга вингер сифатида фойдаланмоқчи эканимни айтгандим Лекин қўшимча сифатида ўйиндаги вазиятга қараб ўрта чизиққа ўтса бўлишини ҳам уқтиргандим. Майдон марказида Жўрақўзиев, Абдуманнопов, Исмоналиев - триоси бемалол жой алмашиб ўйнаши мумкин. Чунки уларнинг учаласи ҳам майдон маркази ёки қанотларда ўйнай олади. Шундай бўлдики, бугун Усмонали иккита гол урди ва бу билан жамоа ғалабасига ҳисса қўшди. Бунинг учун хурсандман.

- Суннатилло Ҳамиджоновда босим кўпдек кўриняпти.

- Мен унда қандайдир босим бор деб ўйламайман. Тўғри, бугун биринчи дақиқалардаёқ ўзини йўқотиб қўйди. Ўзи билан гаплашиб кўргач нима рўй берганини ўрганамиз. Лекин билишимча, унда ҳаммаси жойида бўлиши керак.

- Марказий ва қанот ҳимоячиларидан кўнглингиз тўлдими?

- Учта гол ўтказганимизни ҳисобга олсак, ҳимоячилар ўйинидан қониқдим дея олмайман. Аммо ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Чунки мен ҳар доим ҳамма ҳужум қилади ва ҳамма ҳимояланади деб айтаман. Бизда фалончи адашди, пистончи хато қилди деган гаплар йўқ. Футбол бу - жамоавий ўйин. Шуни айтишим мумкин, учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

- Абдуғаниев билан Соҳибжонов нима учун U-21 жамоасига ўтказилди.

- Улар ўринбосарлар жамоасига бугун бориб қолгани йўқ. Ўзига яраша сабаблари борки, уларни U-21 жамоасига бердик. Бу машғулотдаги ҳолат билан боғлиқ. Уларни кузатяпмиз. Биласизми, асосий жамоада ўйнаш учун шунга ҳақли бўлиш керак. Бу бирданига рўй бериб қолмайди. Ўринбосарлардан кўплаб футболчиларни чақиряпмиз, уларни машғулотда синаб кўряпмиз. Кимни лойиқ кўрсак, асосий жамоада ўйнатамиз.

- Олег Зотеев билан Ислом Маматказин қачон ўйинга тайёр бўлади?

- Маматказин энди-энди индивидуал машғулотларни бошлади. Хайрият, унда ҳеч қандай муаммо йўқ. Зотеев эса алоҳида топшириқларни тугатиб, умумжамоа машғулотига қайтди. Балки у 22 октябрь кунги ўйинимизда захирада бўлиши мумкин.

Rating: +3   

Comments

+2   
18 oct 00:38:53
David Terezege
Gap yoq !
Interyuni uqib mazza qildim
bor gaplarni gapirib quyibti
+1   
17 oct 23:35:09
NEWS 24
Shundey ushlash kerak mavsum oz qoldi Andijon
   
18 oct 07:26:15
BXZ BXZ
Андижонни у́йинида анча мазмун пайдо бу́лвотти ва яхши хужумкор жамоага айланвотти . Химоядаги ишларни жойига ку́йса Андижон кучли жамоага айланади .
   
18 oct 00:19:11
Kane 010 Kane 010
Reply to comment by Sardorbek..
Ilxomni jamoadan yo'q qivorsayam bo'loradi Farxodga lekin imkon berish kerak
Unga qo'shib 14 Komilov xam
   
17 oct 23:52:53
Sardorbek..
Ilxomni jamoadan yo'q qivorsayam bo'loradi Farxodga lekin imkon berish kerak
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика