Latest news

07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  1 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  42 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  23 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  8 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  9

Максим Шацких: "Биз ҳам чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаймиз, аммо мўъжизалар рўй бермайди. "Ал-Васл" маҳорат жиҳатидан устунроқ эканлиги сезилди" News

Максим Шацких: "Биз ҳам чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаймиз, аммо мўъжизалар рўй бермайди. "Ал-Васл" маҳорат жиҳатидан устунроқ эканлиги сезилди"

Элит Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Васл" (0:1) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бошқа даражали жамоага қарши ўйнадик. Рақибимиз биздан кучлироқ эди, рақиб сафидаги футболчиларнинг маҳорати бизникидан юқорироқ эди. Шундай шароитда ҳам, очко олишимиз мумкин эди. Анча вақтдан бери бундай кучли жамоага қарши ўйнамагандик. Рақиб ўйинини кўргандик ва таҳлил қилгандик. Рақибимиз стандарт вазиятлардан яхши фойдалана олишини ҳам билардик. Йўқ жойдан гол  ўтказиб юбордик. Рақиб биздан маҳоратлироқ эди, афсуски. Ўйинда камроқ вазиятлар яратдик, бунга сабаб рақибнинг бизда устунроқ ва кучлироқ бўлгани" - дея фикр билдирди Максим Шацких

- Бугун рақиб маҳорат жиҳатидан сизнинг жамоангиздан устун бўлган бўлиши мумкин, аммо "Пахтакор" бугунги учрашувда ўз вазиятларига эга бўлди. Масалан, "Нефтчи"га қарши кечган учрашувда жамоангиз рақиб дарвозасига деярли хавф туғдира олмаганди. "Пахтакор" учун, ўзи ҳам ўйнайдиган ва рақиб жамоага ҳам очиқ ўйин таклиф қиладиган жамоаларга қарши ўйнаш қулайроқми?

- Рақиб бугун бизни кўп қийнагани йўқ, улар асосан бизнинг хатоларимизни кутишди. Биз эса буни тез пайқадик ва йигитларга ҳушёрроқ бўлишни айтдим. Ҳимояда эса улар 3-4-1 тактик схемасига ўтиб олишди. Бундай зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин эди. Шунингдек, "Ал-Васл" футболчиларининг жисмоний ҳолати бизникидан яхшироқ эди. Ҳечқиси йўқ, бундай ўйинлар орқали тажриба тўплаб борамиз. Бу бор-йўғи биринчи учрашув эди. Кейинги учрашувларимизга эътибор қаратамиз.

- "Пахтакор" ўйиннинг сўнгги 10-15 дақиқасида анча жонланиб қолди ва агрессив футбол намойиш эта бошлади. Дастлабки дақиқаларданоқ бундай ўйнаса бўлмасмиди?

- Агрессив деган сўзнинг маъноси ҳам турли. Яна бир бор такрорлайман, рақиб биздан кучлироқ эди, барча жиҳатларда. Ўзингиз кўрдингиз, "Ал-Васл"нинг қанотдан амалга оширилган барча узатмалари аниқ бўлди. Бундай аниқлик учун катта тажриба талаб этилади. Бизда эса бундай индивидуал маҳорат йўқ.

- "Пахтакор"нинг кейинги рақиби Теҳроннинг "Персеполис" жамоаси бўлади. Кейинги рақиб ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- "Персеполис" кеча "Ал-Аҳли"га қарши баҳс олиб борди. Шу учрашувни тўлиқ томоша қилдим. "Персеполис" жуда тезкор жамоа экан. "Ал-Аҳли" ўз уйида ўйнаган бўлса ҳам, деярли вазиятлар ярата олмади. Остон Урунов ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. Уруновнинг "Персеполис"даги ўйинини биринчи маротаба томоша қилдим. Остон "Персеполис"нинг етакчиси деб ўйлайман, ҳужумда хавфни фақатгина Остон яратмоқда. Эронга сафаримиздан олдин Суперлига ўйинлари бор. Авваламбор, маҳаллий чемпионатдаги баҳсларга эътибор қаратишимиз керак.

- "Ал-Васл" бош мураббийи матбуот анжуманида "Пахтакор" мени ҳайрон қолдирмади, аммо таркибдаги ягона ўзгариш қилинган экан, дея фикр билдириб ўтди. "Ал-Васл" жамоаси бугун сиз учун қандайдир "сюрприз" тақдим этдими?

- Ҳеч қандай "сюрприз" бўлмади. Бир нарсани ёдда тутинг, "Ал-Васл" ўз чемпионатида бор-йўғи иккита учрашув ўтказди. 13 сентябрь куни улар "Ал-Айн"га қарши баҳс олиб боришлари керак эди, аммо ўша учрашув қолдирилди. Биз эса бир неча кун аввал жуда қийин учрашув ўтказдик. Улар ўз ўйинини қолдиришди, биз эса майдонга чиқдик. Майдон ҳолати ҳам яхши эмас эди. Жамоам бугун яхши ўйин намойиш этди ва футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.



- "Ал-Васл" бугун зич ҳимояланди деб айтиб ўтдингиз, аммо ўйиндан олдинги матбуот анжуманида эртанги учрашувга бир нечта режа тайёрлаб қўйганмиз деб айтгандингиз. Рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бундай даражали ўйинларда барчасини бир дона ёки ярим вазият ҳал қилади. Агар бир дона вазиятдан фойдаланиб кета олсангиз ижобий натижага эришишингиз мумкин. Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратиш қийин масала, шу сабабли бор вазиятдан фойдаланиш керак. Афсуски, биз бу масалада муаммоларга дуч келмоқдамиз.

- Реализация ҳақида гапириб ўтдингиз. "Пахтакор" бугун қанотдан кўп узатмаларни амалга оширди, лекин ушбу узатмаларни якунлайдиган ҳужумчи топилмади. Чемпионат ўйинлари давомида ҳам, кўп маротаба реализация оқсаётгани ҳақида таъкидлаб ўтгандингиз. Балки "Пахтакор"га яхши марказий ҳужумчи етишмаётгандир? Ушбу позицияда муаммо бордек туюлмоқда?

- Афсуски, ҳозирча бундай ҳужумчимиз йўқ. Вазиятларни якунлайдиган ва рақибга дарвозасига мунтазам хавф туғдирадиган ҳужумчи етишмаяпти.

- "Ал-Васл" жамоаси БАА чемпиони, "Пахтакор" эса Ўзбекистон чемпиони. Шунингдек, икки жамоа сафида ҳам терма жамоа футболчилари бор. БАА терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашидаги кейинги рақибимиз. БАА терма жамоаси ҳақида ва "Ал-Васл" ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- БАА терма жамоаси сафида легионерлар жуда кўп. Жамоа деярли тўлиқ легионерлардан ташкил топган. Бизнинг терма жамоамиз БАА кучсиз деб ўйламайман. Ўйин барчасини кўрсатади. Ўзингиз биласиз, биз таркибимизни ёшартириб юбордик. Бугун имкон қадар, халқаро майдонда тажрибага эга бўлган футболчиларни майдонга туширдик. Қолган футболчилар эса, ОЧЛ баҳсларини фақатгина телевизор орқали томоша қилишган. Барча футболчиларга имкон қадар ўйин вақтини тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда, қайси даражада эканлигимизни билиб оламиз. Биз ўз йўлимизни танладик ва ортга йўл йўқ. Бундай мусобақалар орқали секин-асталик билан тажриба орттириб борамиз. Суперлигадаги ўйинлар орқали катта ўсишга эришишнинг иложи йўқ. Ҳар бир учрашувда курашамиз. Бу бор-йўғи биринчи тур эди. Футболни тушунган инсон қандай ҳолатда эканлигимизни билади. Мен аввалроқ ҳам айтиб ўтдим, рақиб биздан кучлироқ эди. Бу факт. Хатолар устида ишлашда давом этамиз. Мавсум аввалида мухлислардан сабрлироқ бўлишларини сўрагандим. Биз ҳам чемпионлар лигасини ютишни истаймиз, аммо реал ҳаётда мўъжизалар рўй бермайди. Бугун дуранг қайд этишга ҳақли эдик деб ўйлайман. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди ва уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.



Rating: -19   

Comments

+3   
17 sep 23:42:19
Аббосхужа
Боримиз шу деяқол. Мўъжиза деб нимани кўзда тутгандинг? Пенальтиними?
+2   
18 sep 02:59:54
Liverol Motor Oil
Reply to comment by Farhod__bek1990
Paxtakor va Cheran o'yinni qanchaga sotgan-a
Сотган???
Э қуйсангизчи,ким булардан натижа сотиб олади.
Араблар от души хохласа 5 та гол хам уриб кетган буларди.
+2   
17 sep 23:55:29
O'ZBEK futbol fanati
Surxondan yeganing esinga tushdimi Maksim ? Kim sani trener qildi ? San hali jója sanu , aa bundo talab qóyshni organ Elit ligani soqosi yaxshiyu , norm óyinchilar olish kk edi alijonov palijonov qmasdan
+2   
17 sep 23:38:16
Shaxzodbek Yusupov
Ukraina sal tinchisayoq hisob chamadoningni olib qochasan. Paxtakor haqida oʻy fikrlar ikkinchi daraja. Jamoa Faqat cheranga bogʻlangan. Murabbiy chizmalari yoʻq umuman
+1   
17 sep 23:50:19
Football Forever
E maks jaa unchalik baxo bervorma bularga! Shunchalik qo‘rqib qobsan asabni yemasdan bo‘ldi aniq yutqazamiz dib maydonga tushme qo‘yormabsan! Kuchli, o‘ta kuchli, vabshe kuchli biz slabiymiz ... O‘zbekiston chempioni bu kamanda Pahtakor digan nomi bor hech kimdan qo'rqishi keremas buni san tushintirishin keregidi bollarga!!! Bu formani qadrini his qilib kopzida olov bilan chiqishi kere bular maydonga! Ishtonni xo‘llabmas!!! Yaxshiyam Al Xilol, Al Nasr, Al Aynlar bilan 1 guruhga tuahmabti ularga nima dirdi bu masxaraboz? Ko‘rasan bu endi nomi chiqqan al vaslni boshqa kamandala qande ezib o‘tib ketishini.. E duxinga sani Maks.. Neftchi muhlisi
+1   
17 sep 23:45:49
mirabzal
Олдиндан билардингку ракиб кучлилигини шунга яраша тайёр бу́лиш керегиди ундан ку́ра аклим етмади дибкой
   
18 sep 17:02:23
Leverpul Barselona
Reply to comment by Botir Saidov
Òzini yozganinga javob bet gappi aylantirma qanaqa Al vakra???Futbolli F xarfini şunmisan birovga tuxmat bòxton qilib saytda janjal kòtarişdan boşqaga yaramisan...kòtinga lozim işton kiyvol "ERKAK"...xakamlaga tuxmat qima kirib ketasan kerakli joyga..
Пахтакор кеча элит лига да уз майдонида галаба козондими унда 1:0 хисобида жаноби футбол профессор и Узбекистон ни осиё футбол майдонида хурматини кутариб юрибдими доими галабалари билан осиё чемпионлар лигасида хар йил катнашиб камида йук деганида натижа бу йил паст булди деганида осиё чемпионлари лигасини финалчиси булар эдими Пахтакор
   
18 sep 12:44:21
Botir Saidov
Reply to comment by Leverpul Barselona
Жаа а Анник далил борми анник Далил Пахтакор :Ал Вакра 0:1 ЖАР стадион ни таблосига каранг
Òzini yozganinga javob bet gappi aylantirma qanaqa Al vakra???Futbolli F xarfini şunmisan birovga tuxmat bòxton qilib saytda janjal kòtarişdan boşqaga yaramisan...kòtinga lozim işton kiyvol "ERKAK"...xakamlaga tuxmat qima kirib ketasan kerakli joyga..
   
18 sep 11:54:40
Leverpul Barselona
Reply to comment by Botir Saidov
Пахтакор га охирги учрашувлар да Бутун бошли Хакамлар гурухи етишмовчилиги кузатилмаокда Темур Тухтасинов Азиз Асимов Аскер Нажафалев Акобир Шукуриллаев Илгиз Танташев га ухшаган ватан хоинлари соткин судя VAR чилар керак...şu yozib òtgan xakamlarga nisbatan aniq fakt dalil isbotiz bormi vatan xoini debsiz...nimaga asoslanib yozvossiz...aniq fakt daliliz bòmasa şu insonlar ustizdan prokraturaga murojat qilsa javob bera olasizmi???
Жаа а Анник далил борми анник Далил Пахтакор :Ал Вакра 0:1 ЖАР стадион ни таблосига каранг
   
18 sep 10:44:10
Pakhtakor
Максим булдида энди. Качонгача бахона киласан? 2 йилдан бери бош тренерсан. Тузукрок легионер хам обкелтиролмадин. Хар сафар кишда яхши савиядаги легионер топиш кийин дединг, ёзда умуман легионер олиб келмадинг. Тренер булганингдан кейин талаб килишни хам билиш керакда. Пахтакор рахбарияти качонгача чидамокчи. Пахтакор уйинида узгариш йук
   
18 sep 10:39:47
Farhod__bek1990
Reply to comment by Liverol Motor Oil
Сотган??? Э қуйсангизчи,ким булардан натижа сотиб олади. Араблар от души хохласа 5 та гол хам уриб кетган буларди.
Yurt nomidan munosib qatnashishsa yaxshi bo'lardi. O'zbekiston chempioni degan nomi bor
   
18 sep 09:55:17
Botir Saidov
Reply to comment by Leverpul Barselona
Пахтакор га охирги учрашувлар да Бутун бошли Хакамлар гурухи етишмовчилиги кузатилмаокда Темур Тухтасинов Азиз Асимов Аскер Нажафалев Акобир Шукуриллаев Илгиз Танташев га ухшаган ватан хоинлари соткин судя VAR чилар керак Пахтакор га мужиза деб шу юкоридаги муср ларни эслаб утган булса керак ундан ташкари Ал Васл ни мураббий Самвел Бабаян га ухшаган Навбахор да ишласа хам Пахтакор ни яхши натижаси си учун ишлайдигон эмас шунака мужиза кутган Максим Шацких зур ишлаяапсан Макс жон омад сенга Пахтакор да тошдай котиб колгин сени жойиниг Пахтакор да сен узингни яхши хис киляапсан Пахтакор да хеч хам чалгима агар Темур Кападзе Пахтакор га келиб иш бошлса хурмати тушиб кетади хозир канчча мухлиси булса хам Темур ни агар Пахтакор га мураббий булса 50 та мухлиси колади хуллас бу йил Насаф чемпион бугун Олга Насаф
Пахтакор га охирги учрашувлар да Бутун бошли Хакамлар гурухи етишмовчилиги кузатилмаокда Темур Тухтасинов Азиз Асимов Аскер Нажафалев Акобир Шукуриллаев Илгиз Танташев га ухшаган ватан хоинлари соткин судя VAR чилар керак...şu yozib òtgan xakamlarga nisbatan aniq fakt dalil isbotiz bormi vatan xoini debsiz...nimaga asoslanib yozvossiz...aniq fakt daliliz bòmasa şu insonlar ustizdan prokraturaga murojat qilsa javob bera olasizmi???
   
18 sep 07:11:38
Abdusalom Mirzayev
Пахтакор рахбарияти Максим Шацких бир тийинга қиммат мураббий эканлигини қанчалик тез тушуниб ўрнига тузук мураббий тайинласа шунча яхши бўлади.
   
18 sep 06:15:02
Kola Liga
Шаские 100% хак ракиб клас борасида пахтакордан анча кучли эканини уйин курсатиб турди колаверса улардаги номлар хам уларни кимлигини айтиб турибди,голдан кейин пахтакор жонланди дейди битта тупой журналист.гол уриб олгач деярли барча жамоалар ортга чекинади Ал Васл хам ортга чекиниб карши хужим тактикаасига утиб олди пахтакор хеч канакасига жонлангани йук проста араблар голдан кейин онгли равишда 2чи ракам остига утиб олиб уйнашди
   
18 sep 01:21:06
Rasul Matkarimov
Cheranning maoshi adashmasam 350min evro deb eshitgandim yiliga albatta....Solishtirish uchun Superligada ketma ket topurarlikni bermay kelayapdi tugri lekin Masuliyatli joyi Osiyo championlar ligasida korinmayapdi...Dinamodagi Ratinhoni oxirgi kelganni Surhondan ketgan Silvanus Nimelini olsa Sogdiyonadan Lyupcho Dorievni olsa xam Shu Cherandan kop foydasi tegadi yoki umuman Ceransizam oynasa zarardan kop foydaga qolar edi...Yaqinda Beshiktoshdagi Vincent Aboubakar qaerga otishini bilmay Hataysporga borib qoshildi Shu xam Yiliga bunchalik maosh olmaydi...Shuni chaqirib shunga shu maoshni bersa xam oynardi Narmalni evropa maydonlarini korgan legionerla tiqilib yotibdi Shu Cerandaj kechaqosin endi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика