Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Мажид Мотлаҳ: "Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи бўлган ва 1/8 финалда "Пахтакор"га дуч келмаган бўлардик" News

Мажид Мотлаҳ: "Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи бўлган ва 1/8 финалда "Пахтакор"га дуч келмаган бўлардик"

Эртага, 26 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида нимчорак финал ўйинларига старт берилади.

1/8 финалда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс олиб боради. Бироз аввал "шерлар" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва ҳимоячи Анзур Исмоиловнинг матбуот анжуманида айтиб ўтган фикрларини ўқигандингиз.

Питер Хюистра: "Плей-офф босқичига тайёрмиз"

Анжуманнинг иккинчи қисмида "Истиқлол" бош мураббийи Мажид Намжо Мотлаҳга дарвозабон Саидҳусайн Ҳусайни ҳамроҳлик қилди.

М.Мотлаҳ: "Эртага жуда ҳам муҳим ўйин бўлади. Ҳар уч кунда ўйнаш жуда ҳам қийин эканлигини биламиз, лекин биз рақибга қараганда кўпроқ дам олдик. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. "Ал Аҳли"га қарши беллашувда ҳақиқий кучимизни кўрсата олдик. "Ал Шорта" ҳам кучли рақиб эди, лекин саудияликларга ўйин биз учун ҳал қилувчи эди. Эртага янги даража бошланади ва у мураккабдир. Бизда жароҳатланганлар бор, биз ўйинчиларни руҳий ва жисмоний тарафлама тайёрлай олишимиз керак. Албатта, "Пахтакор"нинг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Натижага эришиш учун ўз устунликларимиздан фойдаланишимиз лозим".


С.Ҳусайни: "Муҳим учрашув. "Пахтакор" Осиёнинг кучли жамоаларидан бири, уларда кучли ва машҳур мураббий бор. Бизнинг вазифамиз майдонга чиқиш, ғалаба қозониш ва кейинги босқичга чиқиш. Беллашувга жуда яхши тайёрландик. Биз 2 йиллик танаффусдан сўнг яна гуруҳдан чиқдик. Мураббийимиз "Истиқлол" билан олдин Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. У ҳар бир ўйинда бизга мотивация бера олади, биз имкон қадар узоққа боришни, хатто мусобақада ғолиб чиқишни хоҳлаймиз".


- Сиз "Пахтакор"дан иккита камроқ ўйин ўтказдингиз. Бу сизга устунлик берадими ёки йўқ?

М.Мотлаҳ: - Буни ижобий томони ҳам, салбий томони ҳам бор. Ижобий томони бу - биз рақибдан жисмоний томонлама яхшироқ ҳолатда бўламиз. Салбий томони эса - биз халқаро ўйинларни рақибдан камроқ ўтказдик. Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи ўринни олган бўлардик ва нимчорак финалда "Пахтакор"дек кучли жамоага тушмаган бўлардик.


- Сизда 3 нафар кучли ва етакчи ўйинчилар бор (Гайеди, Мотаҳҳари ва Диабате). "Пахтакор" билан ўйин улар учун ўзини кўрсатиш имконияти бўлади, уларга бир қатор араб клублари қизиқишмоқдаю Кейинги мавсумда ҳам уларни олиб қола оласизми?

М.Мотлаҳ: - Гайеби, Мотаҳҳари ва Диабате биз учун муҳим ўйинчилар. Лекин, бизда яна 25 нафар футболчи бор ва уларнипнг ҳаммаси иқтидорли. Масалан, "Ал Аҳли" билан ўйинда ҳисоб 0:0 бўлиб турганда ёнимда ўтирган дарвозабонимиз жуда яхши сейвни ижро этди ва бу сейв натижага таъсир қилди.


- "Пахтакор" бу ердаги кўплаб жамоалардан фарқ қилади. Улар сиз олдин ўйнаган араб клублари каби эмас, балки европача ўйин кўрсатишади, улар жисмонан кучли. Сиз бундай рақибга қарши тайёрмисиз?

С.Ҳусайни: - Биз "Пахтакор"ни таҳлил қилиб чиқдик. Ҳақиқатдан ҳам улар бошқалардан фарқ қилади. Лекин, биз уларнинг қандай ўйнашини биламиз. Бу қийин баҳс бўлади, лекин биз кўп йиллардан бери Чемпионлар лигасида ҳаракат қилиб келамиз ва ҳамиша исталган услубдаги рақибга қарши тайёр турамиз.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Истиқлол" баҳси эртага, 26 сентябрь куни "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 20:45 (Тошкент вақти билан 22:45)да старт олади.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика