Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Луисма Эрнандес: "Ёзги трансфер вақтида баъзи бир трансферларга қўл урамиз" News

Луисма Эрнандес: "Ёзги трансфер вақтида баъзи бир трансферларга қўл урамиз"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Металлург" – "Олимпик" (1:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи таймда об-ҳаво жуда иссиқ эди. Шунинг учун ҳар икки жамоа ўйинга киришиб кетишда қийинчиликка учради. Иккинчи таймда анча ҳужумкор ўйнашга қарор қилдик. Бизда талайгина имкониятлар бўлди, лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Умуман олганда, ўйинчиларимиз ҳаракатидан мамнунман.

- Тўп назорати ва имкониятлар яратишда "Металлург" имкониятни рақибга бой берди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- "Олимпик" жуда ёш футболчилардан иборат шиддатли жамоа. Шундан келиб чиқиб тўп уларда бўлган вазиятда ҳимояга урғу қаратдик ва қарши ҳужумда ҳаракатланишга уриндик.

- "Металлург" кетма-кет иккинчи учрашувда нурсиз дуранг қайд этмоқда, бироқ ҳар икки баҳсда имкониятлардан унумли фойдаланилмади. Жамоага нима етишмаяпти?

- Мураббий сифатида айтадиган бўлсам, мен ҳимояда ва ҳужумда қандай ўйнашни ишлаб чиқаман. Аммо сиз айтгандек, вазиятларни яратсак-да, гол уролмаяпмиз. Ёзги трансфер вақтида баъзи бир трансферларга қўл урамиз. Кейинги ўйинларда гол урамиз деган умиддаман.

- Чет эллик мураббий сифатида Тимур Кападзе бошчилигидаги U-23 терма жамоамизнинг Олимпиадага чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Олимпик" жамоасини ўтган йилдан буён биламиз. Чемпионатдаги ва U-23 Осиё Кубогидаги ўйинларини кўриб бордик. Жамоа – ёш ва кучга тўла. Бундан кейин ҳам худди бугунгидек ўйнашда давом этса, Олимпиага йўл олиши ва ғалаба қозониши мумкин.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика