Latest news

07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  22 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ" News

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ"

"Металлург" – "Динамо" (1:1) жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан кейин бош мураббий Луисма Эрнандеснинг фикрлари билан қизиқдик.

"Аввало, шу нарсани айтиб ўтишим керак, биз бу йил ҳисобидан табиий майдондаги иккинчи назорат ўйинида қатнашдик. Кеча мазкур стадионга келиб, машғулот ўтказиб кетгандик. Бекободда эса асосан залда шуғуллангандик ҳамда тренажёр залида футболчиларга юкламалар бердик.

Умуман олганда, шогирдларимнинг хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи навбатда, майдоннинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўйинни жароҳатларсиз якунлаб олганимиз ютуғимиз бўлди. Худойшукурнинг иккинчи қаватда тўп учун курашда бироз лат еганини ҳисобга олмаганда, ҳаммаси яхши. 



Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, назорат учрашувида натижа муҳим эмас. Биз иккита таймда турли таркибларни кўриб олдик. Биринчи таймда асосий жамоа ўзаги катта ташаббусга эришди. Иккинчи таймда эса ёшларни ҳамда жамоа кўригига келган янги ўйинчиларни кузатдик. 

Битта ўйин билан якуний хулоса чиқариш қийин. Камида икки ҳафта давомида таркибга қўшиб олишимиз мумкин бўлган футболчиларни синовдан ўтказамиз. Зеро, уларга ҳам имкониятларини намойиш этиш учун вақт беришимиз лозим. Бир қатор ўртоқлик ўйинлари учун спарринг-рақиблар билан келишиб қўйганмиз. Шундан кейингина хулоса билдириш ўринли, деб ўйлайман", – деди испаниялик мураббий.

- Майдон ҳолати ёмон. Бу жамоага қийинчилик туғдирмаяптими? Хорижий йиғин масаласи ҳам сўроқ остида. Мураббий бундай ҳолатда жамоани кўнгилдагидек тайёрлай оладими?

- Умуман олганда, Ўзбекистоннинг барча жамоаларида майдон сифатини қониқарли даражада сақлаш бўйича муаммолар бор. Албатта, майдон сифатини ҳар доим яхши ҳолатда ушлаш учун етарлича техник ходимлар бўлиши лозим. Хорижий йиғинга келадиган бўлсак, ҳозирча клуб бизга тақдим этган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика