Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  2 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Луисма Эрнандес: "Бизда ҳужум билан боғлиқ муаммолар бор. Шунга қарамасдан ёш футболчиларга имкон бераяпмиз" News

Луисма Эрнандес: "Бизда ҳужум билан боғлиқ муаммолар бор. Шунга қарамасдан ёш футболчиларга имкон бераяпмиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрларини билдириб ўтди.


Ўйин ҳақида

- Албатта ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнагани кўриниб турди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, афсус фойдалана олмадик. Шу сабаб ўйин дуранг натижа билан якунига етди. Бугунги ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Жамоаларнинг кучлари тенг эканлиги яққол кўринди. 

- Сўнги ўйинларда дарвозабонлар ротациясини амалга ошираяпсиз, бунинг сабаби нима?

- Бу менинг қарорим. Жамоамизда 3 та дарвозабон бор, уларнинг ҳаракатларидан мамнунман. Ўйинлар давомида уларга навбатма-навбат имкон бераяпмиз.

- Жамоангиз Суперлигада кам гол уриб келаётганди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ўтган ҳафтада айтиб ўтганимдек, бизда ҳужум билан боғлиқ муаммолар бор. Шунга қарамасдан ёш футболчиларга ҳам имкон бераяпмиз. Вазиятларимиз бўлаяпти, аммо фойдалана олмаяпмиз. 

Ўйинлар вақти 19:00га кўчирилди. Балки иссиқ об-ҳаво таъсири сезилгандир. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Кетма-кет қисқа фурсат ичида 4 та ўйин бўлди, йигитлар тикланишга улгуришмаяпти. 

Бу ўйиндан сўнг яхшилаб ҳордиқ чиқарамиз ва "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарликка киришамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика