Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  8 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман" News

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Луис Качорри ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин бўлди, биз ҳам яхши ўйнадик. Мен гол урдим, менда ҳаммаси жойида. Қисқа қилиб айтганда, ўйнадик, имкониятлар яратдик, голлар урдик, бундан хурсандман.

Мен ўз кучимга ишонаман ва шунга яраша ҳаракат қиламан. Олисдан зарбалар йўллаш борасида бу сафарги уринишларим яхши чиқди. Яна шундай тарзда чиройли голлар уришга умид қиламан, чунки жарима майдонидан ташқарисидан гол уриш таърифлаб бўлмас даражада ҳис-туйғу бағишлайди.

Пенальти тепиш бўйича қарорга келсак, мураббий Имедани танлади ва мен бу қарорни ҳурмат қиламан. Эҳтимол, кейинги сафар бу масъулиятли вазифани яна менга ишонишар. Пенальти тепадиган футболчини мураббий белгилайди ва биз унинг қарорига ҳурмат билан ёндашамиз.

Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Кейинги ўйиндан бошлаб яна гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман", деди учрашувда дубль қайд этган ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор"нинг албаниялик ҳужумчиси уч ўйинда 4 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика