Latest news

12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  1 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  2 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  3 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5

Луис Энрике: "Рамос ва Карвахаль жароҳат сабаб йўқ. Начога эса жой топилмади" News

Луис Энрике: "Рамос ва Карвахаль жароҳат сабаб йўқ. Начога эса жой топилмади"

Испания термаси устози Луис Энрике жамоанинг Евро-2020"га қайдномаси ҳақида саволларга жавоб берди.

24 футболчидан иборат таркибдан "Реал Мадрид"нинг бирорта вакили йўқ, жумладан Серхио Рамос ҳам.

Қайдномадаги футболчилар сони ҳақида
"Биз 26 ўйинчини чақиришимиз мумкин эди, лекин 24 нафар билан чекланишга қарор қилдик. Биз ҳар бир футболчи жамоага ёрдам бера олиши, исталган дақиқада майдонга тушиши мумкинлигини ҳис қилишини истаймиз".


Рамос ҳақида
"Серхио Рамос ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни истардим. Шубҳасиз, у январдан буён майдондан ташқарида қолмоқда, шунинг учун оптимал спорт формасида эмас. Бу оғир қарор эди, кеча мен бу ҳақида Серхиога ҳам маълум қилдим.

Бу ёқимсиз ҳолат. Рамос доим юқори савияда ҳаракат қилган ва жамоа етакчиси эди, лекин биз учун жамоа манфаати муҳимроқ ва ҳозир энг тўғри қарор қабул қилинди деб ўйлайман".


Начо ҳақида
"Албатта, шубҳасиз, у юқори савияда тўп тепди. Аммо мен 24 футболчини чақиришни истадим, бу менинг қарорим. Яна 3-4 футболчи бор, улар ҳам термадан чақирув олишга лойиқлар, лекин доим ҳам истакларимиз имкониятларимизга тўғри келмайди.


Қайдномада "Реал" футболчилари йўқлиги ҳақида
"Агар Карвахаль ва Рамос соғлиғи билан муаммолар бўлмаганида, таркибдан жой оларди. Тушунаман, ҳар бир клуб футболчилари термада тўп тепишини хоҳлайди, лекин баъзи жамоалар тиғиз тақвим сабаб ўйинчилари терма ўйинларини ўтказиб юборишини сўрайди. Уларга жароҳат тўсқинлик қилди, бошқа ҳеч бир сабаб йўқ, – деди мураббий.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика