Latest news

09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  1 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  4 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  8

Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз" News

Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси устози Луиджи Ди Бияджо "Mirabror Usmonov Cup-2025" стартидан аввал мусобақа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаноб Бияджио эртага старт оладиган "Mirabror Usmonov Cup-2025"га Саудия Арабистони қай тарзда тайёргарлик кўрди? Саудиялик футболчилар ҳозирги кунда ўз клублари билан мавсум олди йиғинларида иштирок этаётган эди...

- Биз ушбу мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Сабаби барча футболчилар терма жамоа ихтиёрига клубларидаги йиғинлардан сўнг етиб келишди. Тўлиқ таркиб йиғилмаган, айрим етакчиларимизни клублари қўйиб юбормади ва айрим ўйинчилар жароҳат олишган. Тошкентга олиб келган таркибимизда янги футболчилар кўп. Уларга ушбу мусобақада имконият бериб кўрамиз. Бироқ ушбу ҳолатда ҳам жамоа яхши тайёргарлик кўрди деб ҳисоблайман ва биз эртанги ўйинга тайёрмиз.

- Мусобақадаги рақиблар Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Саудия Олимпия терма жамоаси Осиё "гранд"ларига қарши ўйнашга қанчалик тайёр?

- Ушбу мини-турнирда қитъанинг энг катта жамоалари иштирок этяпти. Ўзбекистон терма жамоаси яқинда Жаҳон чемпионатига чиқди, ва сизнинг мамлакатингиз Осиёдаги энг яхши футбол мактабларидан бирига эга. Ёшлар терма жамоангиз ҳам сўнгги Осиё Кубокларида яхши иштирок этиб келмоқда, аммо биз барча рақибга қаршилик кўрсатишга тайёрмиз.

Япония ҳам Осиёдаги катта номлардан бири. Умумий қилиб айтганда, қизиқарли мусобақа бўлади. 



Эслатиб ўтамиз, "Mirabror Usmanov Cup-2025" мусобақасидан ўрин олган Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 учрашуви эртага соат 20:00да "ЖАР" стадионида бўлиб ўттади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика