Latest news

20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  1 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  1 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  3

"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ News

"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ

ЎзФҲМ матбуот хизмати "Динамо" – "Локомотив" учрашувидаги баҳсли вазият борасида "Локомотив" матбуот хизматининг ёзган изоҳлари бўйича расмий баёнот берди.

"Динамо" – "Локомотив" ўйинининг 69-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов дастлаб голни ҳисобга олди. Аммо VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олмади ва офсайд қайд этилганини маълум қилди. (ВИДЕО)



Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Офсайд борлиги махсус чизиқлар орқали VAR ҳаками тўғри аниқлаган. Тошкентликларнинг 26-рақамли футболчиси тўп учун ҳаракат қилган ва дарвозабонни чалғитиб, голнинг қоида бузилган ҳолда киритилишига сабабчи бўлган. Шу сабабли ҳакамларда голни бекор қилиш бўйича етарли асос мавжуд. Комиссия томонидан уларнинг қарори тўғри, деб топилди.

Шу ўринда, жамоаларимиз ва уларнинг матбуот хизматидан ўз ишини қилган ҳолда футбол жамоатчилиги ва ОАВни асоссиз фактлар билан чалғитмаслигини ҳамда вазиятларга профессионал тарзда ёндашишини сўраб қоламиз. Яна шуни маълум қиламизки, ҳар бир учрашувдаги баҳсли вазиятлар ва ҳакамларнинг қарори Марказ ҳамда махсус комиссия томонидан назорат қилиб борилади", – дейилади баёнотда.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика