Latest news

19:23"Ливерпуль" Кевинга қизиқмоқда  0 18:55"Футбол олами". Ҳакамлар VAR'га қулоқ солмай қўйишди  2 18:28Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди  1 18:00Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди  3 17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  2 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  3 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  15 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  5 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  5 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  3

"Локомотив" ҳозир фақат қоғозда Про лига фаворити, бизга қарши барча жамоа кураш тақдим қилади" — "Темирйўлчилар" янги футболчиларни таништирди News

"Локомотив" ҳозир фақат қоғозда Про лига фаворити, бизга қарши барча жамоа кураш тақдим қилади" — "Темирйўлчилар" янги футболчиларни таништирди

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бу йилги мавсумни Про лигада ўтказади.

Шу муносабат билан клуб бугун янги мавсум олдидан янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди. Унда клуб спорт директори Равшан Муқимов, бош мураббий Григорий Колосовский, бош менежер Сардор Акрамов ва жамоага қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган янги футболчилар иштирок этди. Унда дастлаб "темирйўлчилар" раҳбариятидан Равшан Муқимов сўзга чиқиб жамоанинг тайёргарлиги ҳақида гапирди. Тадбир якнуида янги футболчиларга футболкалар топширилди. 


Сардор Акрамов ("Локомотив" бош менежери) - Барчани ҳайит байрами билан табриклайман. Бугунги йиғилишимиздан сабаб жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари, янги футболчиларни таништиришдан иборатдир. Биласиз, клубимиз бу йилни Про лигада ўтказади. Олдимизга мавсумни муваффақиятли ўтказиб Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бу йўлда ҳаммамиз битта жамоа бўламиз. 

Равшан Муқимов ("Локомотив" спорт директори) - Клуб номидан кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклайман. Хабарингиз бор, ўтган йили клубимиз учун қийин бўлди. Жамоамиз яна Про лигага тушиб кетди. Маълум, мавсум тугашига 3-4 та тур қолганида Григорий Колосовскийни чақирдик. Нима бўлганда ҳам ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилдик. Дастур бўйича иш кетмоқда. Январь ойида жамландик, февраль ойида йиғин ўтказдик. Мақсадимиз ўз мавқеимизни ушлаб туриш ва терма жамоаларга футболчи етказиб бериш. Охирги пайт бунда тўхтаб қолдик. Ҳозирда ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Про лигада иштирок этишимиз аниқ бўлгач мураббий айтган футболчиларни 95 фоизини олдик. 

Григорий Колосовский ("Локомотив" бош мураббийи) - Клуб раҳбарияти олдимизга конкрет вазифани қўйган, мақсадимиз аниқ. Суперлигага қайтишимиз керак. Қоғозда фаворит ҳисобланамиз. Лекин буни амалда исботлашимиз керак бўлади. Ҳозир бизга қарши исталган жамоа кураш тақдим қилади. Январь ойида ўз қароргоҳимизда, февраль ойида Туркияда бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушдик. Рақиблар орасида "Шериф", Қозоғистон терма жамоаси ҳам бор эди. Битта муаммо бор жуда кам гол урмоқдамиз. Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Фақат қоғозда эмас, майдонда кўрсатишимиз лозим. 


Янги футболчилар билан танишинг:

№1 Раҳим Давронов

№24 Даврон Ҳошимов

№31 Ҳосров Хананов

№4 Момчило Рашо

№6 Иброҳим Йўлошев

№11 Акаки Шулая

№9 Леван Арвеладзе

№99 Никола Попович

№29 Владимир Козак

№23 Диёржон Туропов

№28 Фаррухбек Мухторов

№2 Бобуржон Асқаров

№19 Сайиддин Мавлонов

№17 Муҳриддин Зоиров


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика