Latest news

13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  9 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  7 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  10 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  18 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  17 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2

"Ливерпул"нинг навбатдаги трансфер мақсади маълум News

"Ливерпул"нинг навбатдаги трансфер мақсади маълум

"Қизиллар" таркибни кучайтириш устида ишлашда давом этади.

"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Ромео Лавия "Ливерпул"нинг сўнгги трансфер мақсади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

"Саутгемптон" футболчини 58 млн еврога баҳоламоқда. Мерсисайдликлар футболчининг трансфер нархини пасайтира олишларига ишонишмоқда.

"Арсенал" ва "Челси" ҳам Лавия билан шартнома имзолашдан манфаатдор, аммо "қизиллар" яхшироқ ҳолатда. "Канонирлар" бельгиялик учун курашга фақат ярим ҳимоячиларини сотган тақдирдагина киришади, "кўклар" эса "Брайтон"дан Мойзес Кайседони сотиб олишга эътибор қаратган.

Лавия "Ливерпул"нинг учинчи янги футболчиси бўлиши мумкин. Аввалроқ мерсисайдликлар ярим ҳимоячилар Алексис Мак Аллистер ва Доминик Собослаи билан шартнома имзолаганди.

19 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика