Latest news

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Левандовски Ямал билан можарони рад этяпти: "Майдонда бир-бирига бақириш - нормал ҳолат" News

Левандовски Ямал билан можарони рад этяпти: "Майдонда бир-бирига бақириш - нормал ҳолат"

Роберт Левандовски Ламин Ямал билан келишмовчиликлари ҳақида фикр билдирди.

Ла Лига ўйинининг 72-дақиқасида 16 ёшли қанот ҳужумчиси узоқ устундаги очиқ турган Левандовскига тўп узатиш ўрнига яқин бурчакка зарба бериш билан ҳужумни якунлади.


Бу қарор полякни ғазаблантирди. “Ламин! Узоқ устунга!" – 35 ёшли футболчи шеригига баланд овозда қичқирди, шундан сўнг у ғазабланиб, қўлларини билан бир нималарни кўрсатди. Кўп ўтмай Ямал шеригини қўлига уриб қўйиш учун Левандовскига яқинлашди. Роберт ярашишни хоҳламади.

“Изоҳ учун алоҳида сабаб йўқ, бу тасодиф эди. Ламин билан муносабатларимга келсак, мен у билан кўп марта суҳбатлашдим, ҳатто шу ўйин давомида ҳам унга ёрдам, маслаҳат бердим.


Бу нормал ҳолат. Баъзида керакли кўрсатмалар бериш учун бақириб туришади.


Имо-ишорага келсак, бу бутунлай тасодиф; мен бу эрда яширин маънони қидирмаган бўлардим.


Испания матбуоти шундай янгиликлар, бўрттирилган ёки ўзига хос талқин қилинган вазиятлар билан яшайди. Бу мантиққа тўғри келмайдиган кичик нарсалардир.


Мен ўзимни оқлашни хоҳламайман, мен учун булар жуда оддий нарсалар. Буни муҳокама қилиш билан ўзимни аҳмоқ ҳис қиляпман. Мен ҳеч нарсани тушунтирмоқчи эмасман, чунки бу эрда тушунтириш учун ҳеч нарса йўқ. Келинг, мавзуни ёпамиз”, - деди “Барселона” форварди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика