Latest news

21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  9 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  28 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Левандовски — хет-триклар қироли. ЧЛ рекордини ўрнатди ва Роналдудан ўтиб кетишга тайёр News

Левандовски — хет-триклар қироли. ЧЛ рекордини ўрнатди ва Роналдудан ўтиб кетишга тайёр

"Барселона" "ўлим гуруҳи"ни осонгина кардиомашғулотлар билан бошлади.

"Камп Ноу"га Чехиянинг "Виктория" жамоаси келди ва 1:5 ҳисобида ютқазди. Роберт Левандовски бу ўйинда энг яхшиси бўлди — 34 ёшли поляк навбатдаги хет-трикни қайд этди. Яна қанча бундай қилиш мумкин?!



"Барселона" бирдан рақибдан устунлик қилди ва 13-дақиқада гол урди. Голни янги ўйинчилар уришди: Франк Кессье Жюль Кунденинг пасини голга айлантирди.


Шундан сўнг барчаси режа бўйича кетмади. Кристенсен жарима майдончаси ичида Моксерага қарши қоида бузди — ҳакам пенальти белгилади ва данияликка қизил карточка кўрсатишга тайёрланаётган эди. Каталонияликларни ВАР қутқарди: ёрдамчилар бош ҳакамга Москера айланаётган пайтда йиқилишидан олдин рақибнинг юзига зарба бериб юборганини айтишди. Пенальти ва Кристенсеннинг четлатилиши адолатли тарзда бекор қилинди.


Шундан сўнг Левандовски катта саҳнага чиқди — у "Барселона"нинг кейинги учта голини урди. Аввалига унга Сержи Роберто ассистентлик қилди — поляк олдида ҳеч ким йўқлигини англади ва жарима чизиғидан ажойиб зарба берди.



Усмон Дембеле биринчи тайм сўнггида кейинги голни яратиб берди. Француз тўп йўқотишдан сўнг уни ўзига ўнглади ва узоқ устун томонга кросс ижро этди. Бу сафар Левага битта тегиниш кифоя қилди.



Левандовски учинчи голни 67-дақиқада урди — Ферран Торреснинг пасидан сўнг жарима майдончаси ташқарисидан. Йирик ҳисобга қарамай, Хави Робертни финал ҳуштагига қадар майдонда қолдирди.


Бу Левандовскининг "Барса"даги илк хет-триги. Ва ЧЛдаги олтинчиси (!)


Роберт янги клубида барчасини ажойиб бошлади — у ҳозирча фақатгина илк турда "Райо Вальекано"га гол ура олмади. Унинг статистикаси ҳайрон қолдиради!


• Левандовски "Барса"нинг сўнгги 4та ўйинида 8та гол урди: Ла Лигада — 5та, Чемпионлар Лигасида — 3та.


• Роберт еврокубокларда 107-ўйинини ўтказди ва 108та гол урди.



• Бу хет-трик — поляк учун "Барса"да биринчиси, аммо Чемпионлар Лигасида олтинчиси. Лионель Месси ва Криштиану Роналдуда — 8тадан.


• Левандовски ЧЛ тарихида илк бор учта клуб сафида хет-трик қилди — "Барса", "Бавария" ва "Боруссия". Балки, ҳамма гап "Б" ҳарфидадир?


• ЧЛдаги сўнгги беш хет-триклардан 3таси Левандовскининг ҳисобида. Яна 2та — Карим Бенземанинг иши. Қани қолган топлар, ау?


• Лева хет-трик сабаб Бенземадан ЧЛда голлар бўйича ўтиб кетди — 89га қарши 86. Олдинда Роналду (140) ва Месси (125). Ўтиб кета оладими?


• Левандовски ЧЛдаги дебют кунида гол урган энг ёши катта ўйинчига айланди (34 йил ва 12 кун). Олдинги натижа 2004 йилдан бери Хенрик Ларссон (32 ёш ва 360 кун) учун сақлаб турилганди.


Ҳайратдамисиз? Албатта, барчамиз каби. Ҳатто, Левандовскининг жамоадошлари ҳам шокда.


"Левандовскининг шу ерда экани ва биз билан шартнома имзолагани, бу шунчаки совға. У бизга кўп нарса беради, Роберт буни аллақачон кўрсатмоқда. У ажойиб профессионал ва ажойиб инсон", — деб айтди "Барса" сардори Сержи Роберто ушбу ўйинда.



Левандовскининг тақвимида кейинги бўлиб "ўлим"га яқин бўлган "Кадис" бор, жамоа Ла Лиганинг тўртта турида бирорта ҳам очко жамғармаган ва тўплар нисбати 0:10ни ташкил этмоқда. Омад!


"Барселона" (Испания) – "Виктория", Пльзень (Чехия) 5:1 (3:1, 2:0)

Голы: 1:0 – 13 Кессиэ, 2:0 – 34 Левандовски, 2:1 – 44 Сикора, 3:1 – 45 Левандовски, 4:1 – 67 Левандовски, 5:1 – 71 Ферран Торрес.

"Барселона": Тер Штеген, Сержи Роберто (Пике, 46), Кристенсен, Кунде, Альба, Кессиэ (Торре, 81), де Йонг, Педри (Гави, 75), Левандовски, Дембеле (Депай, 75), Фати (Ферран Торрес, 65).

"Виктория", Пльзень: Станек, Гавел, Гейда, Перница, Емелка (Голик, 86), Сикора (Пиларж, 79), Москера (Йирка, 79), Влканова (Чермак, 78), Калвах, Буха, Хоры (Басси, 66).

Огоҳлантиришлар: Перница (4), Москера (27), Хоры (56), Емелка (62).


Алишер Остонов таржимаси

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика