Левандовски сонидан жароҳат олди
27 feb 2023 18:33
News
Левандовски сонидан жароҳат олди
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски чап оёқ сонидан жароҳат олди.
Бу маълумотни клуб ҳам тасдиқлади. Польшалик Ла Лига 23-туридаги "Альмерия"га қарши учрашувни (0:1) оғриқ билан якунлаган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, Роберт 2 ҳафтага сафдан чиққан.
Натижада, форвард Испания Кубоги ярим финали доирасида "Реал"га қарши учрашувни (2 март) ўтказиб юборади. У Ла Лига доирасидаги "Класико"га қайтиши мумкин – баҳс 19 мартга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 5 март санасида Ла Лига навбатдаги тури доирасида "Барса" "Валенсия"ни қабул қилади, 12 март куни эса "Атлетик" билан рўбаро келади.
Ушбу мавсум Ла Лиганинг 20 та ўйинида Левандовски 15 та гол урди ва 5 та самарали узатма етказиб берди.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments