Latest news

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  2 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Легионер посбон, дублга эришган футболчи, собиқ клубини жазолаган ярим ҳимоячи ва сафарда муҳим ғалабага эришган мураббий. 14-турнинг барча лауреатлари News

Легионер посбон, дублга эришган футболчи, собиқ клубини жазолаган ярим ҳимоячи ва сафарда муҳим ғалабага эришган мураббий. 14-турнинг барча лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" посбони Игорь Литовка "Championat.asia" сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Учрашувдан аввал кўпчилик "Насаф"нинг навбатдаги ғалабасини тахмин қилганига қарамай, Литовка қашқадарёлик "аждарлар"га қарши баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва жамоасининг бир очкони қўлга киритишида "асосий айбдорлардан" бири бўлди. Шу сабабли Игорь Литовка  "Championat.asia" сайти талқинига кўра турнинг "Энг яхши дарвозабони" деб топилди.  



"Сурхон" ярим ҳимоячиси Асадбек Каримов "Championat.asia" талқинида 14-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Бу турнинг энг кутилмаган натижаларидан бири Олмалиқда қайд этилди. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га ютқазиб қўйди. Рақибнинг 3 та голидан 2 тасини ярим ҳимоячи Асадбек Каримов ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Асадбек нафақат голлар урди, балки жамоаси ҳужумларини ташкиллаштиришда ҳам энг фаоллардан бири бўлди.  


"Турон" футболчиси Файзулла Жуманқўзиевнинг "Бухоро" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 14-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Бухоро" - "Турон" учрашувининг 20-дақиқасида Жуманқўзиев марказдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига яқинлашиб, ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди.



"Турон" бош мураббийи Ёрқин Назаров "Championat.asia" талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Иккинчи давра стартида мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритган "Турон" устози Ёрқин Назаров "Championat.asia" талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи бўлишга энг муносиб номзод.




Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика