Latest news

14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  3 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  1 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  3 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  2 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   6 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   11 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  2 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  2

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади" News

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади"

ЛаЛига ҳам Суперлиганинг ташкил қилинишига қарши бўлмоқда.

"ЛаЛига бўлаётган воқеликларга ўз муносабатини билдиради. Навбатдаги мавсумда ташкил қилинадиган Европа Суперлигаси мусобақаси қитъадаги футбол пирамидасини қулатади. Буни футбол рақобатига сунъий тарзда путур етказиш деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда футбол мухлислари ўз клубларининг қандай статусга эга бўлишидан қатъи назар юқори натижалар қайд этишини ва Европа футболида топ-даражага чиқишини ҳамда бошқа топ-клублар билан рақобатда бўлишини истайди.

Аммо ушбу мусобақада қатнашувчи 12 клуб мухлисларнинг ушбу орзулари амалга ошишига йўл қўймайди ва бошқа клубларнинг элита даражасига чиқишига тўсқинлик қилади.

Яратилаётган Европа Суперлигаси энг эгоистик ғоя бўлиб, супербойларни янада бой қилишга мўлжалланган. Бу эса ўйинларнинг савиясини тушириб юбориши билан бирга ЛаЛиганинг бугунги куни, эртаси, клублар ва бошқа барча тизимга жиддий таъсир ўтказади.

Биз барча йўлларни ишга солиб, муҳим инсонлар билан гаплашиб, ўзимизнинг футболдаги қизиқишларимизни ҳимоя қиламиз ва керакли чораларни кўрамиз", - дейилади ЛаЛига баёнотида.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика