Latest news

09:33Роналдуни судга беришди  1 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  1 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  0 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  4 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  2 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  25 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  8

Ла Лига. "Реал Мадрид" яна очко йўқотди News

Ла Лига. "Реал Мадрид" яна очко йўқотди

Испания чемпионати 10-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.

Вильярреал – Реал Мадрид 1:1
21 ноябрь, "Эстадио де ла Серамика" стадиони

Голлар: 0:1 – 2 Мариано Диас, 1:1 – 76, пенальти Жерар Морено.

"Вильярреал" – Асенхо, Альбиоль, Пау Торрес, Марио Гаспар (Пенья, 89), Педраса (Пино, 61), Тригерос (Эступиньян, 61), Парехо, Иборра, Мойсес Гомес (Кубо, 89), Бакка (Чуквуэзе, 61), Жерар Морено.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Карвахаль, Эдегор (Иско, 65), Кроос, Васкес, Модрич, Азар (Винисиус Жуниор, 65), Мариано Диас (Асенсио, 85).

Огоҳлантиришлар: Начо (68), Пино (90), Кроос (90).

Villarreal

Gerard Moreno - 76'

LaLiga . Round 10

21/11/2020, 20:15

1
:
1
Finished

Real Madrid

Mariano Diaz - 2'

Stadium: Estadio de la Ceramica, 0 spectators

Referee: Alejandro Hernandez

45'
90'
61'  Carlos Bacca (Samuel Chukwueze)
61'  Alfonso Pedraza (Pervis Estupinan)
61'  Manuel Trigueros (Yeremi Pino)
76'  Gerard Moreno
89'  Mario Gaspar (Ruben Pena)
89'  Moi Gomez (Takefusa Kubo)
90'  Yeremi Pino
2'  Mariano Diaz
2'  Daniel Carvajal
65'  Eden Hazard (Vinicius Junior)
65'  Martin Oedegaard (Isco)
68'  Nacho Fernandez
85'  Mariano Diaz (Marco Asensio)
90'  Toni Kroos


Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва учрашув дуранг билан якунланди. Ким очко йўқотдию, ким ишлаб олди, деган саволга ҳар кимнинг жавоби турлича бўлса ажаб эмас. Нима бўлганда ҳам бу ўйиндан кейин Зиданга саволлар янада кўпайган бўлса ажабмас.  

Узатмадан кейин Варан тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. 

90+3-дақиқа. Қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин бўлган Таке Кубони Тони Кроос қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка ишлаб олди. 

90+2-дақиқа. "Вильярреал" ғалабани илиб кетиши мумкин эди, Чуквуезе ва Кубонинг уринишлари самара келтирмади ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88-дақиқа. "Вильярреал" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

87-дақиқа. Турган гапки "Реал Мадрид"га бугунги ўйинда уч очко керак. Жамоа ютаётган беллашувида бор йўғи бир очко билан чекланишни хоҳламаяпти. Аммо бу вазиятда "Вильярреал"да қарши ҳужум учун катта бўш зоналар вужудга келиши ҳам мумкинлигини унутмаслик лозим.  

85-дақиқа. Мариано Диас ўрнига Марко Асенсио ўйинга қўшилди. 

83-дақиқа. Унаи Эмери шогирдлари рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозир улар бурчак тўпи ишлаб олишди. 

82-дақиқа. Марказда Лука Модрич рақиб билан тўқнашиб йиқилиб тушди, ҳакам қоида бузилмади деб ҳисоблади ва мезбонларнинг хавфли ҳужумини Варан қайтаришга муваффақ бўлди.    

80-дақиқа. "Реал" аввалига чап қанотдан, кейин эса ўнг қанотдан жарима майдонига киришга уринди, лекин ҳозирча буни уддалай олмади. 

Сўнгги дақиқалар энди янада қизиқарли бўлиши турган гап!

Ана бўлмасам, "Реал" минимал ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилгани учун жазоланди.   

76-дақиқа. ГОООООЛ! Херар Морено зарбани амалга оширади. ЗАРБАА ва ҳисоб тенглашди!

75-дақиқа. ПЕНАЛЬТИИИ! Куртуа жарима майдонига катта тезликда кириб келган Чуквуезега нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди!

73-дақиқа. Лукас Васкес тезкор ҳужумни зарба билан якунлади, дарвозабондан сейв ва бурчак тўпи. Стандарт вазиятдан "Қироллик клуби" ҳеч бир наф чиқара олмади.  

Такрорий лавҳада кўриндики, Дани қўлларини имкон қадар ортига "яширган" ва пенальти борасида ҳеч қандай гап-сўзга ўрин йўқ.  

71-дақиқа. Кейинги ҳужум, кейинги ҳаракат. Яна мезбонлар чап қаноти фаоллик кўрсатди. Узатмадан кейин "Вильярреал" футболчилари тўп Карвахалнинг қўлига теккани борасида шикоят қилишга шошишди, лекин ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради.  

70-дақиқа. Навбатдаги вазият. Эступиньян чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни Дани Парехо томон йўллади, тажрибали футболчининг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Агар тўп дарвозага аниқ борганида Курутуа ҳам томошабин ролида қолганди.    

Куртуа жаримадан узатиб берилган тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, лекин унга ҳимоячилар ёрдамга келди ва хавф бартараф этилди.  

68-дақиқа. Жиддий тўқнашув мезбонлар сардори Марио Гаспар ва Начо тўп учун курашда бир-бирларини аяб ўтиришмади. "Реал" ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатилди.  

66-дақиқа. Херар Морено бирга-бир вазиятга чиқиб кетишга яқин келди, лекин Тибо чаққонлик кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди. Қўшимчасига ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.  

Уларнинг ўрнига Иско ва Винисиус майдонга туширилди.  

65-дақиқа. Азар ва Эдегор учун бугунги беллашув якунланди.  

Иско майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. 

62-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб, мезбонлар тобора тўпга кўпроқ эгалик қилаётгандек ва рақибни жарима майдонига яқинроқ ўйнашга мажбурламоқда.  

59-дақиқа. "Вильярреал" катта куч билан олдинга ўтганди, лекин Карвахаль тўпни рақибидан олиб қўйди ва Модричга етказди, хорватиялик футболчи эса совуққонлик намойиш этиб, жарима майдонини тўп билан айланиб, йўл-йўлакай рақибларини алдаб чиқди.

57-дақиқа. Тони Кроос тўпни ўйинга киритишда, узатмани амалга оширишда хатога йўл қўйди ва сал қолса, рақиб ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Сўнгги зарбага бироз аниқлик етишмади.  

55-дақиқа. Мартин Эдегор жарима майдонига яқинлашиб борди ва зарба йўллади, аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

53-дақиқа. Майдон марказида Тони Кроосга нисбатан қўполлик ишлатилди.   

50-дақиқа. "Реал Мадрид" иккинчи бўлим аввалида фаолроқ ва рақибни тўпсиз қолдиришга уринмоқда.  

49-дақиқа. Лукас Васкес қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди. 

47-дақиқа. "Вильярреал" ўнг қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин иш зарбагача етиб бормади. 

Иккинчи бўлим бошланди!

45+1-дақиқа. "Вильярреал" бўлимдаги охирги ҳужумни уюштирди, аммо Варан ва шериклари тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди ҳамда шу паллада бош ҳакамнинг ҳуштаги чалинди. Танаффус ва биз ҳам бироз дам оламиз. 

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди! 

45-дақиқа. Мариано Диас тўп учун курашда Рауль Альбиолга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳимоячи ҳакамдан рақиби учун сариқ карточка сўрамоқда. 

43-дақиқа. Тўпни қабул қилиб олдинга катта тезликда ўтиб кетмоқчи бўлган Эден Азар қоида бузиш эвазига тўхтатилди. 

Тўпга эгалик қилиш борасида кўрсаткич 51%-49% мезбонлар фойдасига. 

39-дақиқа. Рафаэль Варан имоядан чиқиб кетаётган рақибни ва қарши ҳужумни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. 

Бу вазиятда "Вильярреал" аъзоларидан бири яна сирпаниб, йиқилиб тушганига эътибор қаратиш лозим. Сабаби меҳмонлар ҳимоячилари ўтган вақт давомида камида 3 бор шундай муаммога дуч келишди.  

35-дақиқа. Мариано Диас яна фаоллик кўрсатди. Футболчи қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб борди ва тўпни Васкесга етказди, испаниялик футболчининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, яна доминиканликка келиб тушганди, бироқ... Форвард ўйиндан ташқари ҳолатда турганди.    

33-дақиқа. Собиқ "реалчи" Рауль Альбиолнинг узатмасидан кейин Карлос Бакка тўпга қанчалар интилмасин, Куртуа қўллари билан уни эгаллаб олди.   

31-дақиқа. Тони Крооснинг узатмасидан кейин Дани Карвахаль қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, аммо узатма кўнгилдагидек чиқмади. 

29-дақиқа. Одатда камроқ ўйин амалиётига эга бўладиган футболчилар бугун Зиданга ўзларини яхши томондан кўрсатишлари зарур. Ва улар астойдил бунга ҳаракат қилишмоқда. Ҳар бир футболчи ўз техникаси ва устун жиҳатларини амалда қўллашга уринмоқда. 

28-дақиқа. Яна "Вильярреал" футболчилари қанотдан тўпни жарима майдонига етказишга уриниб кўришди, бу сафар Тибо Куртуа фаол ўйнаб, уни эгаллаб олди.  

26-дақиқа. Айнан Менди энди ҳужумда тезлигини намойиш қилди ва сал қолса яна бир хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. 

25-дақиқа. Яна "Реал Мадрид" марказий ҳимоячилари зонасидан зарба йўлланди. Ману Тригеросга охирги паллада Ферлан Менди бироз ҳалақит қилиб улгурди ва бурчак тўпи.   

23-дақиқа. Карвахаль тўпга ўйнаган бўлсада, хавфли ҳаракат қилгани сабаб жарима зарбаси белгиланди. 

20-дақиқа. Куртуа дарвозаси олдидаги дастлабки бироз жиддийроқ вазият юзага келиши мумкин эди. Дани Парехо кутилмаганда жарима майдони марказига ёриб кирди ва қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берди, ноаниқ. 

19-дақиқа. "Реал Мадрид" тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қиляпти ва рақибга бўш зоналар қолдирмаяпти. 

18-дақиқа. Рақибдан тўпни олиб қўйган "қаймоқранглилар" техник имкониятларини ишга солиб, жуда чиройли тарзда прессингдан чиқиб кетишди.  

17-дақиқа. Варан рақиби Карлос Баккани охиргача таъқиб қилди ва энди мезбонлар бурчак тўпини амалга оширади. Стандартдан наф чиқара олишмади.  

15-дақиқа. Майдон марказига яқин ҳудудда Азарга нисбатан қоида бузилди. Мезбонлар бундай қарордан норозиликларини яшириб ўтиришмаяпти.  

14-дақиқа. "Вильярреал" футболчилари ҳозирча рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. 

12-дақиқа. Мезбонларнинг навбатдаги уриниши самара келтирмади. 

11-дақиқа. Менди аввалига тўпни олдириб қўйди, лекин дарҳол уни қайтаришга муваффақ бўлганди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилганини эътироф этди.   

9-дақиқа. Бир лаҳза тин олган меҳмонлар яна тўпни ўз назоратларига олишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча ўнг қанот фаолроқдек тасаввур уйғотмоқда. 

Қизиқ, энди "Вильярреал" қандай ўйин кўрсатаркин? 

Ўзи шу Мариано Диасда бир гап бор. Доминиканлик футболчи камдан-кам майдонга туширилади, лекин имконият берилганда, саноқли дақиқалардаёқ гол уриб қўяди. Тасодифмикин?

Мезбонлар ҳакамга арз қилишди ва ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини ва голни бекор қилишни сўрашди, лекин "VAR"дагиларнинг фикри бошқачароқ бўлди.  

2-дақиқа. ГОООООООЛ! Биринчи ҳужумдаёқ "Реал Мадрид" футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Мариано Диас бош билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.  

Бугун мадридликлар қора рангли либосда ҳаракат қиладилар, "Вильярреал" вакиллари эса одатий сариқ рангли либосларда ўйнашади.  

Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди. 

Бугун мана шу икки йигит катта саҳнага чиқишини "қайморқанглилар"нинг кўпчилик мухлислари кутмоқда. 

"Қироллик клуби" "захира ўриндиғи". Ҳа, бугун Асенсио ҳам захирада қолдирилди. Иско ва бразилияликлар телефони билан банд бўлса, "Championat.asia"нинг баъзи ўқувчилари Чустнинг майдонга тушишини кутишмоқда.   

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Ла Лигада турнинг марказий учрашуви бошланади, дердик агар... Бир неча соатдан кейин Мадридда бўлиб ўтадиган "Атлетико" - "Барселона" беллашуви бўлмаганида.   

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Вильярреал" – "Реал Мадрид"

20.15, "Эстадио де ла Серамика"

"Вильярреал" – Асенхо, Альбиоль, Пау Торрес, Марио Гаспар, Педраса, Тригерос, Парехо, Иборра, Мойсес Гомес, Бакка, Жерар Морено.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Карвахаль, Эдегор, Кроос, Васкес, Модрич, Азар, Мариано Диас.

ЯНГИЛАШ


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика