Latest news

23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  3 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида 18-ўриндаги "Жирона"ни юта олмади News

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида 18-ўриндаги "Жирона"ни юта олмади

Ла Лига 12-тури доирасида "Реал Мадрид" - "Жирона" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – "Жирона" 1:1
"Сантьяго Бернабеу" стадиони.
Голлар
: 1:0 – 70 Винисиус Жуниор, 1:1 – 80, пенальти Стуани.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Менди (Милитао, 87), Модрич, Кроос, Камавинга (Асенсио, 61), Вальверде (Мариано Диас, 86), Винисиус Жуниор, Родриго.

"Жирона" – Гассанига, Ян Коуто (Рикельме, 58), Мартинес, Давид Лопес, Буэно, Мигель Гутьеррес (Хави, 63), Фернандес (Тони Вилья, 76), Ромеу, Алеиш Гарсия, Эррера (Рейньер, 76), Кастельянос (Стуани, 76).

Огоҳлантиришлар: Давид Лопес (51), Кроос (55), Гассанига (59), Модрич (75), Мартинес (90).

Четлатиш: Кроос (90).


Real Madrid

Vinicius Junior - 70'

LaLiga . Round 12

30/10/2022, 20:15

1
:
1
Finished

Girona

Cristhian Stuani - 80'

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 58367 spectators

Referee: Mario Melero

45'
90'
55'  Toni Kroos
61'  Eduardo Camavinga (Marco Asensio)
70'  Vinicius Junior
70'  Federico Valverde
75'  Luka Modric
86'  Federico Valverde (Mariano Diaz)
87'  Ferland Mendy (Eder Militao)
90'  Toni Kroos
51'  David Lopez
58'  Yan Couto (Rodrigo Riquelme)
59'  Paulo Gazzaniga
63'  Miguel Gutierrez (Javier Hernandez)
76'  Yangel Herrera (Reinier)
76'  Valery Fernandez (Toni Villa)
76'  Valentin Castellanos (Cristhian Stuani)
80'  Cristhian Stuani
90'  Arnau Martinez


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


100-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Реал" аутсайдерга қарши ўйинда очко йўқотди.

Шу кунларда "Реал" Марко Асенсио билан шартнома муддатини узайтирмоқчилиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди, бироқ бугунги баҳсдан кейин клубдагилар яна бир ўйлаб кўришга қарор қилишса керак. 

Кипер ўзига келмагунига қадар ўйин давом этмайди, буни аргентиналик посбон ҳам яхши билади.  

90+7-дақиқа. Гассанига ҳаводан келаётган тўпни ушлаш жараёнида оёғини нимадир қилди ва майдонга қулади. 

90+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Арнау Винисиусни очиқчасига фол ишлатиб, тўхтатиб қолди. 

90+1-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Тони Кроос майдон марказига яқин ҳудуддаги фол туфайли иккинчи сариқ ва қизил карточка ишлаб олди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. ГОООООЛ! Баҳсли вазият. Камида қизиқ ва мунозарали вазият. Марианонинг узатмасидан кейин Родриго учинчи уринишда тўпни дарвозага йўллади, лекин ҳакам бу голни инобатга олмади.     

86-дақиқа. Ўзгаришлар! Ферлан Менди ва Феде Вальверде ўрнига Эдер Милитао ҳамда Мариано Диас туширилди.   

84-дақиқа. Ўз навбатида мағлубиятдан қутилиб қолишга яқин келаётган "Жирона" буёғига максимал равишда ўйин темпини туширишга уриниши турган гап. 

Ғалабага эришиш учун "Мадрид"да тахминан 10-15 дақиқа бор. Ундан кўп эмас.

80-дақиқа. ГООООООЛ! Кристиан Стуани тўп ва Куртуани турли бурчакларга равона қилди.   

79-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Тўп Марко Асенсионинг қўлига теккан ва бу пенальти учун етарли деб ҳисоблади ҳакам.  

78-дақиқа. "Таааак"... Ҳакам шошмасликни сўрамоқда ва "VAR"хонага қулоқ тутди.  

76-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Модрич тўпга улгурмади ва рақибига нисбатан фол ишлатди, бу эса ҳакам унга карточка кўрсатиши билан якунланди.  

Ниҳоят гол уриб олган "Реал" футболчилари тўхташ ниятида эмас. Аксинча, улар яхши кайфиятда яна ҳам кўпроқ куч билан олдинга ташланишмоқда.    

70-дақиқа. ГООООООЛ! Винисиус Жуниор ҳисобни очди! Вальверде бу голда нафақат ассист, балки ундан кўпроқ иш қилиб берди десак, муболаға бўлмайди. 

68-дақиқа. Винисиусга нисбатан фол, Кроос зарбани ижро этди, лекин у узатган тўпга ҳеч ким ета олмади.    

65-дақиқа. Рюдигернинг кутилмагандаги хатосидан кейин Куртуа сейв ижро этишига тўғри келди. 

63-дақиқа. Ўзгариш! Асли "Реал" тарбияланувчиси бўлган Мигель Гутьеррес мушакларидаги муаммо сабаб ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнини Хавьер Эрнандес эгаллади. 

63-дақиқа. Карвахалнинг узатмасидан кейин Ориель Ромеу тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.    

61-дақиқа. Ўзгариш! Эдуарду Камавинга ўрнига Марко Асенсио тушди.  

59-дақиқа. Огоҳлантириш! Вақтни атайин чўзиб юборгани учун дарвозабон Пауло Гассанигага сариқ. 

58-дақиқа. Ўзгариш! Иан Коуто ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнини Родриго Рикельме эгаллади. 

57-дақиқа. Узатмадан кейин меҳмонлар вакили зарба берди, бироз ноаниқ.

"Жирона" футболчисига ёрдам кўрсатилмоқда. 

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Тони Кроосдан "ўзига хос" услуб кўрдик. Германиялик Иан Коутони қўполлик билан тўхтатиб қолди. 

53-дақиқа. Майдондаги барчанинг асаблари таранглашмоқда. Мухлислар бунга яна қўшимча "куч беришмоқда". 

51-дақиқа. Огоҳлантириш! Давид Лопес Винисиус билан гап талашиб қолди ва ҳакам унга карточка кўрсатди.

47-дақиқа. Винисиус техника кўрсатиб, бир рақибини алдаб ўтди, лекин кейин иккинчиси тўпни майдондан чиқариб юборди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!  

45+2-дақиқа. Бўлимдаги охирги зарбани эса Феде Вальверде чап оёқда берди, ноаниқ.  

45+1-дақиқа. "Жирона" ҳужумчиси Алаба билан курашдан кейин йиқилиб, ҳакамдан пенальти белгилашини сўраб, юзланмоқда.   

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

39-дақиқа. "Жирона" кутилмаганда чапдан тезкор ҳужум уюштирди, Карвахаль рақиб билан кураш оқибатида йиқилиб тушди, меҳмонлар вингери эса ҳаракатини давом эттирди ва тўпни шеригига ташлаб берди. Зарба эса жуда кучли чиқди, лекин тўсинга тегиб қайтди.  

37-дақиқа. "Қироллик клуби" босимни кучайтирмоқда.  

35-дақиқа. Энди эса Куртуа дарвозаси томонда бурчак зарбаси. Натижа эса бир хил.

32-дақиқа. Ферлан Менди бурчак зарбаси ишлаб берди. Бироқ бу сафар ҳам стандартдан наф чиқмади.  

30-дақиқа. Ўйиннинг дастлабки 30 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча жамоалар ҳисобни очишни уддалай олишмади. 

26-дақиқа. Карло Анчелотти штаби томонидан алоҳида кўрсатма бўлган чоғи, футболчилар имкон бўлди дегунча узоқ ва ўрта масофалардан зарба беришмоқда. Бу сафар Федерико Вальверде омадини синаб кўрди. 

23-дақиқа. Вальверде жарима майдончасига кириб, икки рақибини чалғитди ва тўпни Родригога ташлаб берди. Бразилиялик футболчининг ўнг оёқда берган кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

22-дақиқа. Камавинга яна жарима майдончасига кираверишда тўпни Модричдан қабул қилиб олди ва узоқ пастки бурчакни нишонга олди, бироз ноаниқ.   

20-дақиқа. "Жирона" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва узатмадан кейин бош билан зарба берилди, Куртуа жамоасига ёрдам бера олмасди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

18-дақиқа. Ҳар икки жамоа чиройли ҳаракатлар орқали паслар беришдан чўчимаяпти. Аслида Ла Лига шуниси билан ҳам бошқа чемпионатлардан ажралиб туради.  

15-дақиқа. Модричнинг ҳимоячиларга босими оқибатида меҳмонлар кипери хатога йўл қўйди ва Родригога гол совға қилишига сал қолди.  

Қоида бузиш бўйича кўрсаткич 2:2.

11-дақиқа. Тони Кроос майдон марказида қоида бузди. 

9-дақиқа. Қисқа масофадаги узатмалардан кейин Родригодан ажойиб зарба кўрдик, аммо кипер ҳам ундан қолишмади. Бурчак зарбасидан кейин иш зарбагача етиб бормади. 

6-дақиқа. "Жирона" тўпни назорат қилиб, ҳужум учун имкон изламоқда.   

3-дақиқа. Эду Камавинга бир рақибини чалғитиб, зарба берди, бироз ноаниқ.  

2-дақиқа. Винисиус тўпни ўзига бўйсундиришда техникасини ишга солди ва мухлислар олқишига сабаб бўлди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика