Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Ла Лига. "Атлетико" ҳам "Реал"ни тўхтата олмади News

Ла Лига. "Атлетико" ҳам "Реал"ни тўхтата олмади

Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Атлетико" — "Реал" учрашуви бўлиб ўтди.

Муросасиз кураш, Родриго ва Винисиусдан рақс, жанжаллар, сариқ ва қизил карточкалар — "Мадрид дербиси"ни қабул қилган "Цивитас Метрополитано" чинакамига "ёнди". 

Биринчи бўлимда тартибли ҳимоя ва вазиятлардан унумлироқ фойдаланган "Реал" якунда ғалабани тантана қилди.   


"Атлетико" – "Реал Мадрид" 1:2
18 сентябрь, "Ванда Метрополитано" стадиони
Голлар
: 0:1 – 18 Родриго, 0:2 – 36 Вальверде, 1:2 – 83 Эрмосо.

"Атлетико" – Облак, Витцель, Фелипе, Рейнилду, Льоренте, Карраско (Эрмосо, 72), Коке (Корреа, 73), Кондогбиа (Сауль, 81), де Пауль (Мората, 62), Гризманн, Жоау Феликс (Матеус Кунья, 62).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди (Рюдигер, 75), Модрич (Камавинга, 82), Кроос (Асенсио, 86), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 86).

Огоҳлантириш: Рейнилду (28), Менди (33), Коке (63), Карвахаль (88), Эрмосо (89).

Четлатиш: Эрмосо (90).


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг

  

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам драматик баҳс якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Номига мос беллашувда "Реал" устун келди ва навбатдаги уч очкони ўзиники қилиб олди.

90+4-дақиқа. Камавингага нисбатан фол. "Реал" ҳеч қаерга шошилмаяпти.  

Захирадан майдонга туширилган Марио Эрмосо гол урди, сариқ ва қизил карточкаларни комплект қилиб, яна ҳаммадан эртароқ чиқиб кетди. 

90+1-дақиқа. Четлатиш! Дани Себальосни ҳам чиқиштирмагани учун Эрмосога иккинчи сариқ ва қизил.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. ОгоҳлантиришларҚоидани бузгани учун Карвахалга ва кейин рақибга ташлангани учун Марио Эрмосога сариқ. 

Майдонда ишкал! Ҳамма бир-бирига бақирган, кимнидир чақирган, ажратганмией. Хуллас ҳаммасидан бор.

Умид учқунлари пайдо бўлгач, "Атлетико" энди янада зўр иштиёқ билан олдинга боради, лекин бу ҳимояда бўш зоналар қолиб кетишига ҳам олиб келиши мумкин.

86-дақиқа. ЎзгаришларМарко Асенсио ва Дани Себальос ўйинга қўшилди. Кроос ва Родриго ўрнига.  

83-дақиқа. ГОООООООЛ! Марио Эрмосо елкаси билан гол уриб, фарқни қисқартирди! Сўнгги дақиқалар стадиондаги ҳарорат янада ошади. 

Кейингиси Марко Асенсио бўлади. 

82-дақиқа. Ўзгариш! Модрич ўрнига Камавинга. 

80-дақиқа. Карвахаль Кондогбия билан тўқаншувдан кейин майдонга йиқилиб, тура олмади. Тўпни қайтариб олиб қўйгач, Кроос уни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, шеригига ёрдам зарурлигига ишора қилди. 

78-дақиқа. Алаба хавфли узатмани қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак зарбасидан кейинги зарба қовушмади ва Тибо осонлик билан тўпни эгаллаб олди.  

77-дақиқа. Зериккан Тибо Куртуа рақибини "замах"да алдади.   

75-дақиқа. Бу сафар Винисиус Жуниорнинг ўзи рақибнинг оёғига зарба берди, Льоренте жабрланувчи ролида.  

74-дақиқа. Ўзгариш! Ферлан Менди ўрнини Антонио Рюдигерга бўшатиб бермоқда. 

73-дақиқа. Винисиус ва Родриго техникаси эвазига рақиб футболчиларига тўпни бермай, уларнинг асабини синамоқда. 

72-дақиқа. ЎзгаришларКоке ва Янник Карраско ўрнига Анхель Корреа ва Марио Эрмосо ўйинга қўшилди.  

69-дақиқа. "Атлетико" тўп билан лекин чинакамига хавфли вазият яратиш имкони ҳозирча топилмаяпти.  

66-дақиқа. Яна Винисиусга нисбатан фол. Бразилиялик футболчи бундай ҳолатларни табассум билан қарши олмоқда.  

63-дақиқа. Огоҳлантириш! Коке тактик фолни ҳам "қаттиғини" ишга солди ва Родригони тўхтатди.

Жоау Феликс "Реал"га қарши 6-ўйинда ҳам самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. 

62-дақиқа. Ўзгариш! Родриго де Пауль ўрнига Альваро Мората, Жоау Фелиш ўрнига эса Матеус Кунья тушди. 

61-дақиқа. Ўнг қанотдан узатма, аммо Фелипе қанчалик уринмасин тўпга ета олмади.   

Диего Симеоне таваккал қилишга мажбур. Ҳозир "Атлетико" сафида бир йўла икки ҳужумчи Мората ва Кунья ўйинга қўшилади.

57-дақиқа. "Реал" ҳимоядан чиқишда муаммога дуч келди ва яна "Атлетико" ҳужумда.  

Рақиб учун кутилмаганда узатма, аммо "Атлетико" футболчиси ҳам бунга тайёр эмас экан.

55-дақиқа. Тчуамени ва Карвахаль биргаликда Родриго Де Паулга қарши ҳаракат давомида қоидани бузган деб топилди. Хавфли жарима зарбаси. 

52-дақиқа. Мандава бу сафар Модричга нисбатан қоидани бузди. 

49-дақиқа. Куртуа дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келаётгандек эди, лекин охирги зарбани берадиган футболчи топилмади.  

48-дақиқа. Ферлан Менди босим остида қолгани туфайли, мажбуран ўз жарима майдончаси яқинида бир нечта рақибларини алдаб ўтиб, кейин узатмани амалга оширишга мажбур бўлди.   

47-дақиқа. "Атлетико" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда.  

46-дақиқа. Иккинчи тайм бошланди!

Бўлди, ҳакам ҳозирча етарли деди ва бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалиб берди. Танаффус! 

45+1-дақиқа. Лука Модричга нисбатан фол. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

43-дақиқа. Винисиус фурсатдан фойдаланиб рақиб ҳимоячилари учун қизил ишлашга ҳаракатни бошлаб юборди чоғи. Ҳозир Мандава қўли билан ҳаракат қилган бўлсада, тирсак бразилияликка деярли тегмаса ҳам Винни майдонга қулади. Ҳакам табиийки бунга ишонмади.  

41-дақиқа. Каррасконинг узатмаси зарбага айланиб кетди, аммо Тибо бунга тайёр экан.  

36-дақиқа. ГОООООЛ! Федерико Вальверде орадаги фарқни иккитага оширди. Винисиус ва Модрич ҳужумни ташкиллаштириб беришди, Феде эса керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлди.      

33-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди тўпга кескин ташлангани ва йўл-йўлакай Льорентени ҳам қулатиб ўтиб кетгани учун карточка ишлаб олди. 

31-дақиқа. Жоау Фелиш ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди.  

28-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўпга улгура олмаган Рейнилдо Мандава кескин равишда Родригонинг оёғига зарба бериб юборди.    

26-дақиқа. Родриго яна қулай вазиятга чиқиб борди, лекин зарбани пайсалга солиб юборгани учун ҳимоячи блок қўйишга улгурди. Бурчак зарбасидан эса меҳмонлар наф чиқара олишмади.    

25-дақиқа. Рақибларининг сусткашлигидан кейин тўпни олиб кетган Гризманн жарима майдончасига яқинлашиб, чап оёғида кучли зарба йўллади, аммо Куртуа жамоасини қутқариб қолди.  

21-дақиқа. Родриго Де Пауль ва Винисиус бир-бирига норози юз тузилиши билан бир нималар дейишди. Ҳакам ҳар иккаласига тинчланиш зарурлигини уқтирди. 

Ҳужумдаги асосий ишни эса Феде Вальверде қилиб берганини айтиб ўтиш зарур. 

18-дақиқа. ГОООООООЛ! Тчуаменидан ажойиб узатма ва Родриго тўпни дарвозага михлаб қўйди. Голни Родриго ҳамюрти Винисиус билан рақсга тушиб нишонлашди. 

17-дақиқа. Жоффрей Кондогбия энди узоқ масофадан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади.  

16-дақиқа. Орельен Тчуаменига нисбатан фол учун жарима зарбаси белгиланди. 

13-дақиқа. Хавфли вазият юзага келди, лекин охирги зарба йўлига меҳмонлар ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.  

12-дақиқа. Кутилмаганда Карраско зарба бериб қолди ва Карвахаль охирги паллада оёғини қўйиб қолгани туфайли, вазият фақатгина бурчак зарбаси билан якунланди. 

10-дақиқа. Узун пасдан кейин Родриго дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади.  

6-дақиқа. Жарима зарбасидан узатилган тўпни ҳужумга келган Фелипе боши билан дарвозага йўллаб қўйишга уринди, аммо унинг уринишаг аниқлик етишмади. 

4-дақиқа. Жанг бошланди! Коке майдонга йиқилиб тушган Вальвердедан тўпни олиб қўйишга уринди. Бу орада у Федени ҳам тепиб юборди. 

2-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Реал" бошлаб берди. 

Ҳар икки жамоанинг асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди.  

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика