Latest news

16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  0 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  11 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  3 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  3 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  5 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   11 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  1 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  7 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  44

КХДР бош мураббийи: "Нейтрал майдонда ўйнаш қўшимча устунлик бермайди" News

КХДР бош мураббийи: "Нейтрал майдонда ўйнаш қўшимча устунлик бермайди"

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - КХДР учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда дастлаб меҳмонлар устози Сим Ён Нам ва футболчи Хан Кван Сон фикрларини билдирди.

"Саралашдаги дастлабки баҳсни Ўзбекистонга қарши ўтказамиз. Бу босқичга етиб келгунга қадар тайёргарлик олиб бордик. Мазкур босқич икки жамоа учун ҳам муҳим ва эртага бунинг натижасини кўришимиз мумкин", - дейди КХДР устози.

Хан Кван Сон (КХДР терма жамоаси футболчиси): - Албатта шу кунгача Ўзбекистоннинг бир нечта ўйинларини кўрдик. Олдимизда битта йўл қолди. Бунинг учун боримизни беришимиз керак.

- Қуръа ташланганидан сўнг терма жамоа вакиллари фикрларини билдириб ўтишганди. Лекин КХДР мураббийининг фикрлари эълон қилинмади. Жаҳон чемпионати саралашидаги мақсадларингиз қандай?

- Қуръа натижаларига эътирозим йўқ. Гуруҳда кучли рақиблар жамланган.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз бир қанча тайёргарлик ишларини олиб бордик. Асосан рақибнинг Осиё кубогидаги иштироки орқали ўзимизга яраша таҳлил қилдик. Рақибни ўрганишимиз асосан Осиё кубогидаги иштирокига боғлиқ бўлди.

- Саволим футболчига. КХДР терма жамоаси Тошкентда сунъий майдонда тайёргарлик кўрди. Лекин ўйин табиий майдонда бўлади. Бу қанчалик қийинчилик туғдиради?

Хан Кван Сон (КХДР терма жамоаси футболчиси): - Ўз юртимизда ёғингарчилик бўлганда сунъий майдонда шуғулланганмиз. Ўзбекистонга келганимизда ҳам маълум бир сабабларга кўра сунъий қопламали майдонда шуғулланишга мажбур бўлдик.


- КХДР Ўзбекистон билан сўнгги маротаба ўйнаганига анча бўлди. Бу вақт ичида Ўзбекистон қанчалик ўзгарган? Бундан ташқари КХДР терма жамоаси 2010 йил Жаҳон чемпионатига чиққан. Таққослаганда қайси терма жамоа кучли?

- 2010 йилги терма жамоа билан таққослаб бўлмайди. Ҳозирги кундаги бор таркибга эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқ бўларди.

- Терма жамоангиз бу босқичдаги уй учрашувларини катта эҳтимол билан Лаосда ўтказади. Бу қандай устунлик ва камчилик беради?

- 10 сентябрь кунги учрашувни Лаосда ўтказамиз. Ноябрь, март, июнь ойидаги учрашувлар борасида бир қарорга келинмаган. Нейтрал майдонда ўтказиш қўшимча устунлик бермайди. Биз ўзимизда бор масаллиқдан яхши махсулот яратишимиз керак.


ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР учрашувини ким бошқариб бориши ёдингиздами?

Rating: +2   

Comments

+2   
04 sep 13:51:49
Mamadiyorov Mahmud
Бизни жўрналислар саволи бир хил Ўзбекистон жамоаси хақида нима дейсиз, Ўзбекистон жамоаси кучлими, ундан кўра уларни жамоаси хақида маълумот сўра матқовул. Яна бизни ошлар, бунёдкор стадиони ёқдими деган саволлар қолиб кетибди.
+2   
04 sep 12:52:06
Mukhammadjonov Ayubkhon
Qiynamela bunaqa savollar bilan xD
+1   
04 sep 13:01:22
SHohjahonErgashev
Reply to comment by Rasul Matkarimov
2010nchi yil qatnashishgan Brasilia Portugaliya bilan bir guruhda bolishgan adashmasam Brasilia 8ta urgan portugallar 4ta
Brazilya zo‘rg‘a yutgan. Adashmasam 2-1 ga. Portugaliya 7-0 ga yutgandi o‘shanda. Oxirgi golni ranaldu urgandi.
   
05 sep 01:33:28
Janob Hechkim
Reply to comment by Rasul Matkarimov
Xa adashib ketibman
Bob turadi
   
04 sep 15:51:51
насрилло
УЗБЕКИСТОН -КХДР 1-0
   
04 sep 15:50:49
Jonny
Reply to comment by Mamadiyorov Mahmud
Бизни жўрналислар саволи бир хил Ўзбекистон жамоаси хақида нима дейсиз, Ўзбекистон жамоаси кучлими, ундан кўра уларни жамоаси хақида маълумот сўра матқовул. Яна бизни ошлар, бунёдкор стадиони ёқдими деган саволлар қолиб кетибди.
Жудаям тугри фикр! Журналистларимиз савияси анча паст!!!!!!
   
04 sep 14:10:57
PlayFootball
Zato bular JCH ga qatnashgan. Endi navbat bizga.
   
04 sep 13:53:51
Dilmurod Umarov
Ertangi bo'ladigan uchrashuvda terma jamoamizga yirik g'alaba tilab qolaman
   
04 sep 13:17:46
Rasul Matkarimov
Reply to comment by SHohjahonErgashev
Brazilya zo‘rg‘a yutgan. Adashmasam 2-1 ga. Portugaliya 7-0 ga yutgandi o‘shanda. Oxirgi golni ranaldu urgandi.
Xa boldi boldi adashib ketibman uzr
   
04 sep 13:16:43
Rasul Matkarimov
Reply to comment by Janob Hechkim
Portugaliya 7 0 ga yutgan Braziliya 2 1 ga Kodiyuvar 3 0 ga yutgan
Xa adashib ketibman
   
04 sep 13:16:37
Rasul Matkarimov
Reply to comment by Janob Hechkim
Portugaliya 7 0 ga yutgan Braziliya 2 1 ga Kodiyuvar 3 0 ga yutgan
Xa adashib ketibman
   
04 sep 13:12:08
Janob Hechkim
Reply to comment by Rasul Matkarimov
2010nchi yil qatnashishgan Brasilia Portugaliya bilan bir guruhda bolishgan adashmasam Brasilia 8ta urgan portugallar 4ta
Portugaliya 7 0 ga yutgan
Braziliya 2 1 ga
Kodiyuvar 3 0 ga yutgan
   
04 sep 13:03:43
muxriddin begaliev
Biz albatta yutamiz 3-0 hisobida
   
04 sep 12:54:36
йуцу цйвцв ывыжфдвыф в
Reply to comment by Akmal Abdullayev
Ха булар жохон чимпянатида уйнаганми койил
Бир эмас икки бор катнашишган
   
04 sep 12:42:04
Rasul Matkarimov
2010nchi yil qatnashishgan Brasilia Portugaliya bilan bir guruhda bolishgan adashmasam Brasilia 8ta urgan portugallar 4ta
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика