Latest news

07:55Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  8

Кувайт U-23 бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар кучли" News

Кувайт U-23 бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар кучли"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Австралия – Кувайт учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Кувайт U-23 термаси бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ ва жамоа сардори Ҳолид Ал Ажажи қатнашди.

- Турнир ва Кувайт U-23 тайёргарлиги ҳақида

"Мусобақа ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб қоламан ва умид қиламанки, чиройли футбол кўрсатамиз", – деди жамоа устози.

"Авваламбор, ҳаммага салом. Мен бу турнирда иштрок этаётганимда хурсандман ва мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтиб қоламан", – деди Ҳолид Ал Ажажи. 

- Гурухингиздаги рақибларни қанчалик ўргандингиз?

- Cавол учун раҳмат. Гуруҳимиздаги барча рақибларни урганиб чиқдик, рақибларимиз кучли. Кейинги уйин Иорданияга қарши бўлса, 3-тур Ироқ жамоасига қарши ўтади. Бу гурухни икки даражага булдик. Биринчи даражада одатда бир хил уйин кўрсатадиган Ғарбий Осиё жамоалари – Ироқ, Кувайт ва Иордания, иккинчи даражада буткул бошқача уйин услубига ва гавдали ўйинчиларга эга, жисмоний тарафлама жуда ҳам кучли Шарқиё Осиё вакили – Австралия терма жамоаси. Ҳар бир рақибимизни ўрганиб чиққанмиз ва қайси жамоа билан ҳужумкор ва қайси жамоа билан ҳимоявий ўйин кўрсатишни биламиз.

- Ҳолид Ал Ажажига савол. Биринчи уйиндаги рақибингиз жуда кучли Австралия жамоаси ва бу жамоа Олимпиада уйинларига йулланма олган. Бу ҳақда фикрингиз...

- Гурухимиздаги барча рақибларимизни ўрганиб чиқдик ва уйиндан уйинга ўсишга эришамиз. Рақибимиз Австралия ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жамоа жисмоний тарафдан мусобадаги энг кучли жамоалардан бири. Аммо ишонаманки, бу рақибга қарши яхши ўйин кўрсата оламиз.

Эслатиб ўтамиз, Кувайт U-23 "B" гуруҳида Австралия, Иордания ва Ироқ билан кураш олиб боради. Жамоанинг 1-тур ўйини эртага 18:00 да Қаршидаги "Марказий" стадионида старт олади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика