Latest news

19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  80 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  21 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  14 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди News

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди

"Реал" юлдузи Тони Кроос ўз келажаги бўйича бир қарорга келган кўринади.

"Қироллик клуби"га яқин манбаларнинг маълум қилишича, яқиндагина Мадрид клубида 400-ўйинини ўтказган немис футболчиси яна бир мавсум оқ либосда ҳаракатланишда давом этади.

Жорий йилнинг 30 июнь санасида Испания клуби билан амалдаги шартномаси якун топадиган Тони Крооснинг фаолиятининг кейинги қисми қаерда давом этиши сўнгги ойларда энг асосий мавзулардан бири бўлиб келаётган эди. 33 ёшли тажрибали футболчи жамоа устози Карло Анчелотти билан учрашганидан сўнг яна бир йил қолишга қарор қилди.

Тони Кроос ушбу мавсум "Реал"нинг жами 41 та расмий ўйинидан 35 тасида майдонда ҳаракатланди ва Ла Лигада 2 та голга муаллифлик қилди. Унинг бу йилдаги умумий ассистлари сони 5 тага етди. У жамоа сафида ушбу йилда майдонда энг кўп дақиқаларни ўтказган футболчилар қаторида 7-ўринда турибди – 2527 дақиқа. Ундан олдинда эса Винисиус, Вальверде, Куртуа, Рюдигер ва Родриго турибди.

2014 йилда "Бавария"дан келиб қўшилган футболчи "Эспаньол"га қарши ўйинда 400 лик довондан ўтди ва умумий ўйинлар сони бўйича энг яхши натижага эга германиялик футболчи бўлиб турибди. У клуб тарихида хорижлик футболчилар орасида энг кўп ўйинларда иштирок этиш бўйича 6-поғонани банд қилиб турибди. Ундан олдинда 438 та ўйин билан Криштиану Роналду ўрин олган.

Тони Коос "Реал" сафида жами 255 та ўйинда ғалаба қозонди ва жами 27 та гол уриб, 88 та ассист қайд этди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика